UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0

19 окт 12:39
Янгиликлар

Велоспорт, Олимпия ўйинлари

Велоспортчиларимиз илк бор Олимпия ўйинларига тўртта лицензия қўлга киритишди

Теглар :  Велоспорт
Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарини жамғариш даври якунига етди.

Қувонарлиси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, бўлажак Олимпиадага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та, эркаклар термаси эса 1 та йўлланмага сазовор бўлди.

Аёллар тоифасидаги лицензияларнинг 2 таси гуруҳ пойгаси, 1 таси эса шахсий пойга дастурига тўғри келади. Қизларимиз 1942 очко билан ушбу циклда иштирок этган 103 жамоа орасида 17-натижани қайд этган. Бу Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич бўлди.

Йигитларимиз эса 1228 очко билан 105 жамоа орасида 32-натижани кўрсатишди. Бу уларга гуруҳ пойгаси йўналишида 1 та йўлланмани тақдим қилди. Қоидага кўра, барча квоталар терма жамоа учун тақдим қилинган. Ушбу дастурларда қайси атлетларимиз Париж-2024 Олимпиадасида стартга чиқиши кейинроқ мураббийлар штаби томонидан маълум қилинади.

Қайд этиш жоиз, велоспортчиларимиз Олимпия ўйинларига биринчи бор 4 та йўлланма қўлга киритишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг