UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0 12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0 11:44Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади 0 11:23Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди 0 11:02Мосвар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ўтказилмайди 0 10:41Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди 0 10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0

05 июн 20:19
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчимиз Сербиядаги турнирда иккинчи бўлди

3-4 июнь кунлари Сербия пойтахтида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Belgrade Grand Prix woman tour” мусобақаси бўлиб ўтди.

Икки босқичдан иборат турнир “2.2 - Stages - Class 2” таснифидан ўрин олиб, унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Мусобақанинг иккинчи кун пойгаси ҳамюртларимиз учун омадли ўтди. Унда “Tashkent City Women Professional Cycling Team” клуби аъзоси Нафосат Козиева иккинчи ўринни қўлга киритди. Аҳамиятлиси, 80 км масофага кечган пойгада 4 нафар спортчи финишда бир хил натижа (2 соат, 5 дақиқа, 49 сония) кўрсатди. 

Кучли тўртлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Моника Брзезна (Польша)
2. Нафосат Козиева (Ўзбекистон)
3. Алина Богдан (Украина)
4. Шаҳноза Абдуллаева (Ўзбекистон)

Мусобақа якунида 3 нафар ҳамюртимиз София Каримова (6), Янина Кускова (8), Маргарита Мисюрина (10) кучли ўнликдан жой олиб, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини жамғаришди. 

Регламентга мувофиқ, ҳар икки босқичда кучли бешликдан жой олган атлетлар ҳам ўз ҳисобларини қимматли очколар билан бойитиб олишди. Яна бир аҳамиятли томони, София Каримова 23 ёшгача бўлган спортчилар орасида умумий ҳисобда учинчи натижани қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг