UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

06 мар 14:32
Янгиликлар

Болалар спорти

Водийдаги олтин қоида

Теглар :  Фарғона
Қаерда спорт жадал ривожланади? Қаердаки, раҳбар спортга қизиқса, уни қувватласа, ғамхўрлик кўрсатса!

Алалхусус, Фарғонада спортни жуда севишади. Вилоят раҳбаридан тортиб оддий фуқарогача спортга қизиқади, шуғулланади, мухлислик қилади. Шу боисданми, вилоятда кўпгина спорт турларидан тажрибали мураббийлар, маҳоратли спортчилар жамоаси шаклланган.

Жумладан, Фарғона шаҳар 1-сонли спорт мактабида 56 нафар мураббий фаолият юритади. Устозлар 895 нафар ўғил-қизга 26 та спорт туридан сабоқ бериб келишмоқда. Элдор Исоқжонов раҳбарлик қилаётган спорт мактаби ўқувчилари 2022-2023 йиллар давомида турли халқаро турнирлар, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, республика миқёсидаги мусобақаларда жами 450 та медални қўлга киритишди. 

Албатта, бунда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида 118 та олтин, 135 та кумуш, 168 та бронза медали соҳиби бўлган атлетлар натижаси таҳсинга лойиқ. Бу натижадорлик ортидан ўтган йили 39 нафар спортчи миллий терма жамоаларимизга жалб этилди.

Бу рақамлар ортидаги машаққатни ҳеч ҳис этганмисиз? Албатта, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилиб, Ватан байроғини сарбаланд қилган спортчини кўрганда беихтиёр қалбингиз тўлқинланади. Аммо унинг бу даражага қандай етиб келганини тасаввур қилиб кўрганмисиз?  

Спортчи дастлаб ўз мактабидаги тенгқурлари орасида, одатий машғулотларда “спарринг” рақибларини мағлуб этади. Кейин шаҳар биринчилиги, сўнгра вилоят баҳслари... Тинимсиз машғулот ва мусобақаларда нафақат чемпион спортчи, балки иродали ва ўзига ишончи шаклланган комил инсон камолга етади.

Сўнгги икки йилда муассасанинг 9 нафар ўқувчиси ихтисослаштирилган спорт мактабига, 24 нафари Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига жалб этилди. Яна бир эътиборли жиҳат, спорт мактабидаги қулай-шароитлар. Яъни, мактаб спортсеварлари шуғулланадиган “Само” спорт мажмуаси муассасанинг ютуқлари дебочасидир.

Чунки Фарғона вилояти марказига ўзгача кўрк ва файз бағишлаб турадиган бу мажмуада кўплаб нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилади. Жумладан, мазкур аренада ўтган йили икки маротаба халқаро, тўрт марта республика мусобақалари ташкил қилинди. 26 та шаҳар, 10 та вилоят миқёсидаги баҳслар мезбонлиги юқори савияда олиб борилди.

Энг эътиболиси, “Само”мажмуасида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ташаббуси билан футбол ва волейбол жамоаларига асос солинди. “Истиқбол” футбол жамоаси ўз оти билан ёрқин истиқболни кўзлаб ташкил этилганки, унда 30 нафар истеъдодли ўспирин чарм тўп сир-асрорларини ўзлаштирмоқда. Турли мусобақаларда иштирок этиб, тажриба тўплаётир.

Жорий йилда Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби Ўзбекистон суперлигасида медаллар, юқори ўринлар учун далил курашга киришди. Бош жамоанинг муваффақиятлари эса ёш футболчиларга ҳам кучли мотивация бўлиши муқаррар.  

Волейбол клубида эса 17 нафар спортчи вилоят шаънини кўтаришга, ишқибозларни чиройли ўйинлари билан хурсанд қилишга астодил бел боғлаган, машғулотларга зўр беришган.

Ўғил ва қизларни уларнинг жажжилигидан машғулотларга жалб қилиш мақсадида 80 нафар 4-6 ёшли болалар янги тизим асосида соғломлаштириш гуруҳларига қабул қилинди. Уларнинг машғулотларини кузатар экансиз, болалардаги беғуборлик дилингизни умидга тўлдиради. Чарчоқ билмас болажонларда спортчилик, курашувчанлик сифатлари камол топаётганига ич-ичингиздан қувонасиз. 

Болалигингизда бундай шароитлар, спортга эътибор бўлмагани ёдингизга тушади. Жажжи ўғил-қизларга ҳавас қиласиз. Яна 10-15 йилда улардан Баҳодир Жалоловдек кучли боксчи, Аббос Файзуллаевдек моҳир чарм тўп устаси, ака-ука Маҳаматовлар сингари елкаси ер кўрмаган полвонлар етишиб чиқишига астойдил ишонасиз, шуларни ниятлайсиз...

Мамлакатимизда оммавий спортнинг ҳақиқий тарғиботчига айланиб улгурган “Беш ташаббус Олимпиадаси” баҳсларининг йўлга қўйилгани ҳам катта воқелик бўлди. Ўтган йили айнан “Беш ташаббус Олимпиадаси”да олиб борилган селекция ишлари натижасида 32 нафар ўғил-қиз танлаб олиниб, спорт мактабига ўқишга қабул қилинди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Фарғона вилоятида “Оммавийликдан профессионализм сари!” деган спортнинг олтин қоидаси амалда. Бундан эса спорт ҳам, спорт ишқибозлари ютиши муқаррар...

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг