UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

03 окт 08:09
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича аёллар ўртасида ХХVII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тури якунланди

Жиззах шаҳри мезбонлигида ўтказилган волейбол бўйича аёллар ўртасида ХХVII Ўзбекистон чемпионати 2-тур мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу мусобақада Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 8 та жамоа иштирок этди. Баҳслар Жиззах шаҳри марказидаги «Истиқлол» универсал спорт мажмуасида юқори савияда бўлиб ўтди.

Биринчи кун якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилган:

«Ёшлик» (Бухоро) 0-3 «СКУФ» (Тошкент в.)

«Урганч ОЗК» (Хоразм) 0-3 «Бўсмтон» (Андижон)

«НДПИ» (Қорақалпоғистон Р.) 3-0 «ЖДПИ» (Жиззах)

«Жиззах» (Жиззах) 3-1 «НамДУ» (Наманган)

Иккинчи кун якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилган:

«НамДУ» (Наманган) 2-3 «НДПИ» (Қорақалпоғистон)

«Бўсмтон» (Андижон) 3-0 «Ёшлик» (Бухоро)

«ЖДПИ» (Жиззах) 3-1 «Урганч ОЗК» (Хоразм)

«СКУФ» (Тошкент в.) 2-3 «Жиззах» (Жиззах)

Учинчи кун якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилган:

«Урганч ОЗК» (Хоразм) 0-3 «НамДУ» (Наманган)

«НДПИ» (Қорақалпоғистон) 1-3 «СКУФ» (Тошкент в.)

«Ёшлик» (Бухоро) 3-1 «ЖДПИ» (Жиззах)

«Жиззах» (Жиззах) 0-3 «Бўсмтон» (Андижон)

Тўртинчи кун якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Бўсмтон» (Андижон) 1-3 «НДПИ» (Қорақалпоғистон)

«СКУФ» (Тошкент) 3-0 «Урганч ОЗК» (Хоразм)

«НамДУ» (Наманган) 3-0 «Ёшлик» (Бухоро)

«ЖДПИ» (Жиззах) 1-3 «Жиззах» (Жиззах)

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумий ҳисобда юқори натижаларни қайд этган «НДПИ» (Қорақалпоғистон), «СКУФ» (Тошкент в.), «Бўсмтон» (Андижон) ҳамда «Жиззах» (Жиззах) жамоаларига волейбол бўйича аёллар ўртасида ХХVII Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг