UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

07 сен 21:24
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича эркаклар терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди, улар 12 йиллик танаффусдан сўнг қитъа биринчилигида қатнашишади

Теглар :  Волейбол
Вакилларимиз узоқ йиллик танаффусдан кейин яна қитъа чемпионатида иштирок этишади.

Бугун эрталаб волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Япониянинг Чиба шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашиш учун жўнаб кетишди. Вакилларимиз кунчиқар юртга Туркия орқали етиб боришади.

Терма жамоамиз таркибидан 11 нафар спортчи, 2 нафар мураббий ҳамда шифокор ўрин олган. Мамлакатимиз спорт делегациясига Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Хусан Насруллаев раҳбарлик қилмоқда.



Осиё чемпионатида 16та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Вакилларимиз эса «С» гуруҳида Австралия, Хитой ҳамда Қувайт терма жамоалари билан куч синашади. Ўз гуруҳларида 1-2-ўринларни эгаллаган терма жамоалар плей-офф босқичида медаллар учун курашни давом эттиришса, 3-4-ўринларни банд этган юрт вакиллари 9-16-ўрин эгаларини аниқлаб олиш учун баҳс юритишади.

Шуни таъкидлаш керак, Ўзбекистон волейбол терма жамоаси сўнгги маротаба бундан 12 йил муқаддам қитъа чемпионатида иштирок этган. Кейинчалик турли сабабларга кўра на эркаклар, на аёллар терма жамоаларимиз Осиё чемпионатига боришмаган. Бунинг натижасида Осиё волейбол конфедерацияси Ўзбекистон волейбол федерациясини қитъа миқёсидаги ҳар қандай мусобақада иштирок этишини тақиқлаб қўйган ҳамда молиявий жаримага ҳам тортганди. Федерациянинг янги раҳбарияти томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мана шу муаммолар бартараф этилди ва энди бемалол юртимиз волейболчилари қитъа миқёсидаги мусобақаларда, агарда омади чопса жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ҳам иштирок этиши мумкин.



Волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати 12-19 сентябрь кунлари ўтказилади. Бўлажак мусобақада вакилларимизга омад тилаймиз.

Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг