UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0 15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0 14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0

12 июл 11:19
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида узоқ йиллардан бери илк маротаба 26 та жамоа иштирок этди

Теглар :  Волейбол
Ўзбекистонда жамоавий спорт турларини ривожлантиришга шаҳсан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эътибор қаратилган.


Шунга монанд равишда Миллий олимпия қўмитаси бу йўналишда ҳам талайгина ислоҳотлар олиб бормоқда. Спорт ўйинларини ривожлантириш Ўзбекистонда устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг берган кўрсатмалари асосида Тошкент вилоятининг Паркент туманида волейбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Баҳсларда 26та (13та жамоа ўғил болалар, 13та жамоа қизлар) жамоа қатнашгани мамлакатимизда волейболнинг оммалашаётганидан дарак бермоқда.

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган беллашувларнинг ҳал қилувчи финал баҳсига Андижон ва Қашқадарё вилояти жамоалари етиб боришди. Муросасиз кечган учрашувда андижонлик йигитлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда эса Қорақалпоғистон терма жамоаси вакиллари сирдарёлик рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олдилар.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақанинг финалига эса Жиззаҳ ҳамда Бухоро жамоалари етиб келишди. Муросасиз кечган баҳсда ўзига хос характер кўрсата олган жиззахликлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилдилар. Хоразм жамоаси эса фарғоналик рақибларни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринга сазовор бўлди.


Мусобақа якунида кучли учликка кирган жамоаларга Миллий олимпия қўмитасининг медаль, диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.


«Мусобақа қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. Жамоаларнинг кучи бир-бирига яқинлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Ташкилий томонлама ҳам жуда яхши тайёргарлик кўрилган экан. Шароитлар жуда яхши. Баҳсларда 13 та жамоа иштирок этди. Ҳакамлик борасида ҳам муаммолар бўлгани йўқ. Мусобақа давомида қашқадарёлик спортчилар жисоний таёргарлиги эвазига қолганлардан ажралиб туришди», – деди Андижон вилояти жамоаси мураббийи Бахтиёр Хатамов.

Қайд этиш лозимки, Миллий олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам жамоавий спорт турларини ривожлантиришда давом этади. Волейбол қаторида шунингдек, баскетбол, гандбол, чим устида хоккей каби спорт турларида ҳам жиддий ислоҳотлар олиб борилади. Мақсад Олимпия ва Осиё ўйинлари каби комплекс мусобақаларда спорт ўйинлари бўйича ҳам совринли ўринларга эга чиқиш. Ушбу спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг