UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0

22 мар 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC рейтинги янгиланди: Баҳодир Жалолов кўтарилди, чемпион Мадримов йўқ. Яна бир боксчимиз рейтингга киритилди

Теглар :  РейтингWBC
WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди. Исроил Мадримов эса WBA йўналишида чемпион бўлгани сабаб, мазкур йўналишда рейтингга кирмаган. Шунингдек, Миразизбек Мирзахалилов илк бор мазкур рейтингдан жой олди.

Шу тариқа, рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олди:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдан 1 поғона кўтарилди ва 12-ўринга жойлашди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 13-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан икки поғона юқорилаб, 12-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов ўтган ойдаги каби 32-ўринни банд этди;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона пастлади ва 4-ўринни эгаллади; Шунингдек Миразизбек Мирзахалилов илк бор рейтингдан жой олди ва 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 2 поғона юқорилаб, 32-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда ўзгариш йўқ - 5-ўрин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг