UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди 0 19:06Бу йил Тошкентда "Фьючерс" туркумидаги иккита халқаро теннис мусобақаси ўтказилади 0 18:45"Бахт оддийликда". Ислам Махачев метрода кўриниш берди + ФОТО 0 18:24"Ал Иттиҳод" истеъфога чиқарган мураббийининг штабига тахминан 30 млн евро товон пули тўлайди 0 18:02Наойя Иноуэ кимни дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайди? 0 17:41Карлос Алькараз ва Ига Свёнтек 30 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлади 0 17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29"Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмаслиги ҳақида гапирилди, кейин эса... 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0

09 сен 12:34
Янгиликлар

Кураш

Хивада халқаро Этноспорт доирасида белбоғли кураш бўйича турнир ўтказиляпти ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, айни кунларда Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида илк бор халқаро Этноспорт фестивали бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фестивал доирасида миллий спорт туримиз саналган белбоғли кураш бўйича  эркаклар ўртасида бешта вазн тоифасида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ўтказилаётган шунингдек, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан ҳамкорлигидаги мазкур нуфузли халқаро турнирда Ҳиндистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 10 дан ортиқ давлатларнинг номдор полвонлари ғолиблик иштирок этмоқда. 

Турнир доирасида кеча 8 сентябрь куни Хива шаҳрида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев раислигида навбатдаги конгресс ҳам ташкил этилди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, конгрессда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев  Озарбайжон, Литва, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Италия, Испания, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Грузия, Исроил, Мўғулистон, Эстония ҳамда Латвия белбоғли кураш федерацияси раҳбарларига аъзолик сертификатлари топширилди.

Конгресс сўнггида Америка Қўшма Штатлари белбоғли кураш федерацияси вакили, Тошкент-Сиэтл ҳамдўстлик шаҳарлари ассоциацияси раиси Лола Захарова билан АҚШда белбоғли курашни оммалаштириш борасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Халқаро турнир 10 сентябрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг