UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0

17 фев 09:22
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей. "Ҳумо"нинг "Бейбарис"га қарши кечаги ўйини ноодатий сабаб билан бекор қилинди ва тошкентликларга ғалаба ёзилди

Кеча хоккей бўйича Қозоғистон Очиқ чемпионати доирасида "Бейбарис" ҳамда "Ҳумо" жамоалари ўртасидаги сўнгги, бешинчи учрашув ўтказилиши керак эди.

Бироқ ўйин бекор қилинди. Бу ҳақда "Ҳумо" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бейбарис" жамоаси муз майдони тайёр эмаслиги сабабли 0:5 ҳисобида техник мағлубиятга учради.

Атираудаги электр таъминотидаги узилиш билан боғлиқ форс-мажор ҳолатлар туфайли учрашувни муз майдонида ўтказиш мумкин бўлмай қолди. Қозоғистон чемпионати Регламентининг 6-боби 31-моддаси 4-бандига кўра, агар муз йиғиш машинаси ёки муз майдонида техник носозликлар бартараф этишнинг иложи бўлмаса, майдоннинг мезбон жамоаси 0:5 ҳисобда мағлубиятга учраган деб ҳисобланади. Бундай ўйинлар кунини ўзгартириш ва/ёки такрорлашга йўл қўйилмайди", дейилади хабарда.

Бу жамоаларнинг мунтазам чемпионат доирасидаги сўнгги ўйинлари эди. Шундай қилиб, Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Қозоғистон мунтазам чемпионатини 79 очко билан иккинчи ўринда якунлади ва плей-офф босқичига йўл олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг