UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Ўртоқлик ўйини. Франция ўз уйида Канадани юта олмади 0 07:22Шавкат Раҳмонов кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 07:01Мэнни Пакьяо қайтмоқда! Унинг рақиби чемпион 0 22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 1 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0

28 июл 08:32
Янгиликлар

Стол тенниси

Хоразм вилояти спортчилари учун онлайн машғулот ташкил этилди

Хоразм вилояти стол теннисчилари учун онлайн машғулот ўтказилди.

Барчага маълум, ҳозирги вақтда юртимизда қатъий карантин ҳолати давом этмоқда, аммо шунга қарамасдан Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари спортчиларнинг маҳоратларини ошиб бориш мақсади «ZООМ» иловаси орқали онлайн машғулотларни ташкил этишда давом этмоқда. Бу сафарги онлайн машғулотда Хоразм вилояти терма жамоаси мураббийлари ва спортчилари иштирок этишди. Машғулотни Хоразм терма жамоаси мураббийи Фарруҳ Ражабов олиб борди. Тадбирни федерация раҳбарияти кузатиб борди.

«Бугунги ҳолатда ҳеч кимга осон бўлмаяпти. Карантин сабабли барча мусобақалар, машғулотлар ва тадбирларни онлайн ўтказмоқдамиз. Ҳозирда давом этаётган қийин ҳолатга қарамасдан, тўлиқ куч билан ишлаётган федерация ходимлари, барча мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Карантин қачон тугашини ҳеч ким билмайди, шу сабабли онлайн тарзда машғулотларни давом эттиришимиз керак. Сабаби ҳеч бир стол теннисчимиз жисмоний холати ва техникасини йўқотмаслиги лозим. Карантин вақтида бир нечта мусобақалар ташкил этилди ва ҳозирда 10 -14 ёш тоифасида навбатдаги онлайн турнир давом этмоқда», - дейди Ўзбекистон стол тенниси федерация раиси Саида Маҳмудова.

Онлайн машғулот давомида ёш теннисчиларимиз учун Осиё стол тенниси федерацияси томонидан тайёрланган ўқув-қўлланма ҳам намойиш этилди. Бу қўлланма орқали стол теннисчи ва мураббийлар ўзи учун керакли ва фойдали маслаҳатларини олишга муваффақ бўлди.

«Тўғри ҳозир карантин, лекин бу дегани машғулотларни тўхтатиб қўйишимиз керак дегани эмас. Ҳар бир стол теннисчи учун алоҳида машғулот дастури ишлаб чиқилган ва буларни барчасини онлайн тарзда кузатиб бормоқдамиз»,- деди вилоят терма жамоаси мураббийи Фарруҳ Ражабов.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг