UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0 17:41Майк Тайсон рингга чиқмаган тақдирда, Жейк Пол билан ким жанг қилиши маълум бўлди 0 17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0

03 ноя 09:32
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмлик ёш мерганлар Бухорога боришади

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги Урганч шаҳар ўқув спорт техника клубининг спорт базасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 16 та жамоанинг 2002 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги жами 60 нафардан зиёд ўғил ва қизлари мерганлик маҳоратини намойиш этишди.

Қизиқарли кечган баҳслар якунига кўра, пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўизбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг вилоят бўлими аъзолари Сара Сотипова қизлар орасида, Диёрбек Очилов ўғил болалар биринчилигида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. 

Пневматик тўппончадан ўқ отиш машқини бажаришда эса Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби спортчиси Азиза Исмоилова ҳамда Ҳазорасп автомобиль мактаби вакили Жалоладдин Бахтиёров ғолибликни қўлга киритди. 

Шунингдек, Шаҳноза Машарипова (Урганч тумани ЎСТК), Гулбадан Абдуллаева, Одамбой Раҳимов (иккаласи Қўшкўпир тумани ЎСТК), Шукуржон Адамбоева, Нусрат Сапарбоев (иккаласи Шовот тумани ЎСТК),  Нодира Сотимбоева (Ҳазорасп автомобиль мактаби), Зафарбек Бобохонов (Боғот тумани ЎСТК), Жавоҳир Рўзметов (Боғот тумани “Равон” ЎСТК)  совриндорлар сафидан жой олишди. 

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор бўлган ёш мерганлар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар. 

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Боғот тумани ўқув спорт техника клуби спортчилари эгаллашди. Иккинчи ўриндан Ҳазорасп автомобиль мактаби жамоаси жой олди. Фахрли учинчи ўрин Қўшкўпир тумани ўқув спорт техника клуби вакилларига насиб этди.

Эндиликда энг яхши кўрсаткичга эришган хоразмлик спортчилар шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида Бухоро шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон биринчилигида воҳа шарафини ҳимоя қилишади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг