UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0 12:16АҚШнинг Олимпиада учун таркиби маълум. Баҳодир Жалолов вазнида "зарбасиз" Жошуа! 0 11:55"Рома" раҳбари АПЛ жамоасини сотиб олиши мумкин 0 11:34Ёқимтой Эмма Радукану миллиардернинг "борт"ини берди 0 11:13Олимжон Назаровнинг вазнидаги жаҳон чемпионида допинг аниқланди 0 10:52WTA рейтинги. Қиролича Свёнтек, "Ролан Гаррос" вице-чемпиони Топ-10`да, теннисчимиз 271 поғона пастлади 0 10:31Бугун Ўзбекистон Малига қарши иккинчи учрашувини ўтказади 0 10:10ATP рейтинги. Янник Синнер дунёнинг биринчи ракеткаси, теннисчиларимизнинг барида пасайиш 0 09:49Чарльз Оливейрани биргина жароҳат 2 млн доллардан айириб қолгани маълум бўлди 0 09:28Ана холос! Райан Гарсия қамоққа олинди 0 09:07Ягона гол Аргентина - Эквадор учрашуви тақдирини ҳал қилди 0 08:46Ферстаппен - Канада Гран-приси ғолиби! 0 08:25Иржи Прохазка кейинги жанги учун шартнома имзолади. Рақиб ҳам аниқ! 0 08:04"Uzchess Cup". Бизни 5-турда қайноқ партиялар кутмоқда. Пешқадам шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? 0 07:43Ўртоқлик ўйини. Франция ўз уйида Канадани юта олмади 0

06 дек 14:34
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Хушхабар: Ўзбекистоннинг Токио Олимпиадаси учун лицензиялари сони яна биттага кўпайиш арафасида

Бугун пойтахтимизда II Тошкент Халқаро марафонига старт берилди.

Гарчи ҳаво совуқ бўлишига қарамай, бугун “Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон ҳақиқий спорт мухлислари билан ҳар қачонгидан гавжум бўлди.

Аслида мазкур марафон шу йил 22 март куни ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли мусобақа кечиктирилди ва 6 декабрда ўтказишга қарор қилинди.

II Тошкент Халқаро марафонининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов ҳамда Бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовлар иштирок этди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Иккинчи бор ташкил этилган Тошкент Халқаро марафонида 400 нафарга яқин иштирокчи марафон ва ярим марафон йўналишларида баҳсларга киришди. Шундан қарийб 300 нафар ярим марафонда ўз омадини синаб кўришган бўлса, қолганлар тўлиқ марафонда Токио олимпиадаси йўлланмалари учун стартга чиқишди.

Бу йилги марафон ва ярим марафон трассаси AIMS Халқаро марафон ва югуриш ассоциацияси томонидан сертификатланган. AIMS – World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

Бироз аввал якунига етган эркаклар ўртасидаги тўлиқ марафон баҳсларида ҳамюртимиз, Рио олимпиадаси иштирокчиси Андрей Петров Олимпия ўйинлари талабини бажарди.

Маълумки, марафон мусобақаларида эркаклар учун Олимпия ўйинлари талаби 2 соату 11 дақиқани ташкил этади. Петров эса 42 километр 195 метр масофани 2 соату 10 дақиқа ичида босиб ўтди ва амалда Токио олимпиадаси йўлланмасини нақд қилди. Фақат, бу кўрсаткични яқин кунларда Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳам тасдиқлаб берса, биз Петровни расман табриклашимиз мумкин бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг