UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди 0 21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0

14 ноя 12:01
Янгиликлар

Қизиқарли!

"Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаcи olamsport объективида ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Янги нафас
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шоири остида ташкил этилган мазкур лойиҳа бир вақтда Республикамизнинг 15 та шаҳрида ўтказилди. Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” комплексининг олдида бўлиб ўтган тадбир кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Пойганинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. 

Унда сўз олган расмийлар Президентимиз томонидан оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига катта аҳамият қаратилаётгани, бунинг натижасида музаффар атлетларимиз халқаро майдонда юртимиз байроғини кўкларга кўтариб келишаётгани, бу каби тадбирлар ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Шундан сўнг юзлаб ҳамюртларимиз 3 км масофага ўтган пойга стартида саф тортишди. Қайд этиш жоиз, унда имконияти чекланган юртдошларимиз ҳам қатнашишди. 

Муросасиз баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:
1. Шаҳрам Абдураҳмонов – 9:09.11
2. Шерзод Надиёров – 9:40.20
3. Шербек Ҳайитов – 9:45.01

Аёллар:
1. Ангелина Насибуллина 12:55.70
2. Диана Бектемирова – 13:02.11
3. Зарнигор Туйғунова – 13:22.01

Паралимпия йўналиши, эркаклар:
1. Сардор Арзиқулов – 13:31.5
2. Владимир Баранов – 15:04.8
3. Камрон Давронбеков – 15:12.8

Аёллар:
1. Маҳлиёхон Ёқубжонова – 17:34.2
2. Ангелина Колесникова – 20:26.7
3. Шаҳина Азимова – 23:34.8

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг