UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0

24 апр 18:44
Янгиликлар

Кураш

Янгиҳаёт туман прокурори соврини учун кураш мусобақаси бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Кейинги пайтларда пойтахтимизда миллий спортимиз кураш оммавийлигини ошириш, истеъдодли ёшларни кашф этиш йўлида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов ташаббуси билан янги тўгараклар очилиб, замонавий кураш гиламлари ва яктаклар билан таъминланмоқда. 

Жумладан, федерация томонидан йиллик тақвим режа тузилиб, ҳар бир туманда маҳаллалар курашчилари ўртасида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида туман прокурорлари соврини учун турнирлар уюштирилмоқда. 

Навбатдаги мусобақа болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Янгиҳаёт тумани прокурори соврини учун бўлиб ўтди.

Мусобақада 2012-2013 йиллар туғилган болалар (30 кг, 36 кг), 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар (50 кг, 60 кг), 2005-2006 йилларда туғилган ёшлар (55 кг, 71 кг) ҳамда катталар (73 кг, 90 кг) ғолиблик учун гиламга чиқди.

Икки юз нафарга яқин курашчи иштирок этган баҳслар якунида ўз вазн тоифалари Жаҳонгир Қодиров (30 кг), Муҳаммаддиёр Холмирзаев (36 кг), Лутфулло Акбаров (50 кг), Бунёд Жабборов (55 кг), Бекжаҳон Муродуллаев (60 кг), Жасур Шакарбоев (71 кг), Қобил Аҳмедов (73 кг), Аҳрор Зиёдуллаев (90 кг)ларга тенг келадигани топилмади.

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Иномжонов, шаҳар Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Ориф Бозоров, туман сектор раҳбарлари ғолиб ва совриндорларни медаль, диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Бунгача ана шундай нуфузли мусобақалар пойтахтимизнинг Чилонзор, Сергели, Яшнобод, Шайхонтоҳур туманлари прокурори соврини учун ўтказилганди. Кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида Янгиҳаёт тумани прокурори соврини учун ўтказилган мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

2012-2013 йиллар туғилган болалар ўртасида

30 кг

1. Кодиров Жахонгир; 

2. Тоштурдиев Рамзиддин;

3. Махаммадиев Рамзиддин; 

3. Хазраткулов Дилбек.


36 кг

1. Холмирзаев Муҳаммаддиёр;

2. Муродуллаев Жасур;

3. Янгибоев  Жамшид;

3. Сайдуллаев Абдуллоҳ.

2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида

50 кг

1. Акбаров Лутфулло;

2. Жуманазаров Умарбек;

3. Шавкатов Овулбек;

3. Исроилов Бобурбек;


55 кг

1. Жабборов Бунёд;

2. Ражабов Сулаймон;

3. Қўчқоров Самариддин; 

3. Тоғаев Азизбек.

2005-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида

60 кг

1. Муродуллаев Бекжаҳон;

2. Жўрахонов Темур;

3. Эшназаров Алишер;

3. Рустамбеков Элдорбек.


71 кг

1. Шакарбоев Жасур;

2. Хуррамов Жавоҳир; 

3. Ашуров Шаҳриёр; 

3. Ниёзов Беҳзод.

Катталар ўртасида

73 кг

1. Аҳмедов Қобил;

2. Сафаров Жавоҳир; 

3. Чўтбоев Йигитали;

3. Хасанов Отабек.


90 кг

1. Зиёдуллаев Аҳрор;

2. Хуррамов Эшназар;

3. Ражабов Лутфулло; 

3. Хуррамов Сардор.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг