UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

03 мар 17:13
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Ёш бешкурашчимиз Беларусдаги халқаро мусобақада совриндор бўлди

Беларуснинг Брест шаҳрида замонавий бешкурашнинг иккикураш ва учкураш йўналишлари бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда У-11, У-13, У-15, У-17 ёш тоифаларидаги спортчилар иштирок этишди.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мусобақада иштирок этиш учун кўплаб давлатлардан ташриф буюрган 120 нафар ёшлар орасида ҳамюртларимиз ҳам ўз омадларини синаб кўришди.

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда терма жамоамиз вакиллари 10 февралдан бошлаб ушбу мамлакатда халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. Йиғин доирасида ёшларимиз беларуслик спортчилар билан бирга ўз маҳоратларини ошириш имкониятига эга бўлишмоқда.

Мусобақа якунида ёшларимизнинг натижаси анча ўсганини эътироф этиш ўринли. Айниқса, 15 ёшгача бўлган ўсмирлар тоифасида қатнашган Кира Сой ўз тенгқурлари орасида учинчи ўринни қўлга киритгани мураббийларимизда илиқ таассурот қолдирди. Яна бир ҳамюртимиз Шержон Аҳмедов муросасиз рақобатда тўртинчи натижани қайд этди. Қолган вакилларимиз гарчи совринли ўринларга кира ололмаган бўлсалар ҳам, халқаро мусобақада иштирок этиш орқали ўз маҳоратларини янада оширишга эришдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 мар 21:26:24
Тож
Битта учинчи ўрин билан мақтанишни ўзларингизга қандай эп кўрдингизлар хайронман. Бу қулашку! Еки катталарни эркатойлари боришган эдими? Танқидий мақола бериш керак эди аслида. Мақолани ўйлаб ёзинглар. Шри Ланкадан фарқингиз қолмабди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг