UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 дек 22:23
Янгиликлар

Бошқалар

Ёш жиу-житсучиларимиз Россиядаги мусобақада 4 та медаль қўлга киритишди

Теглар :  Жиу-житсу
Шу кунларда Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида жиу-житсу бўйича ACBJJ WORLD OPEN CHAMPIONSHIP - 2023 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Баҳсларда Тошкент шаҳар жиу-житсу терма жамоаси ҳамда "Kaizen" академияси тарбияланувчилари иштирок этишмоқда. 

Қувонарлиси, баҳсларда қатнашаётган вакилларимиз бугун 2 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

Дамир Аҳмадулин (+45 кг) Gi ва NoGi йўналишларида олтин медалга сазовор бўлди. Нигита Тян (-40 кг) ва Абдураҳмон Наврўзов (-30 кг) Gi йўналишларида бронза медалларига эга бўлишди. Вакилларимиз турнирда мураббий Сирожбек Рустамов бошчилигида иштирок этишди.

Мусобақада 20 га яқин мамлакат спортчилари иштирок этмоқдалар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг