UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

25 мар 14:16
Янгиликлар

Токио-2020

ЮНЕСКО Конвенцияси юзасидан йиғилиш ўтказилди

Теглар :  ЮНЕСКО
Дунё бўйича деярли барча мамлакатлар амал қилиши лозим бўлган бир қатор халқаро норматив ҳужжатлар мавжуд.

Улардан бири Бутунжаҳон антидопинг кодексига қўшимча равишда тасдиқланган “Спортда допингга қарши кураш тўғрисида”ги халқаро Конвенциядир.

2005 йилнинг 19 октябрь куни қабул қилинган Конвенциянинг асосий мақсади тинчлик ва хавфсизликка кўмаклашишга ҳисса қўшиш, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятида допингни олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида спортда допингга қарши курашишдир.

Мазкур Конвенция қоидаларига амал қилиниши бўйича ҳар икки йилда бир маротаба Франциянинг Париж шаҳрида ЮНЕСКО ташкилотига аъзо 195 дан ортиқ давлатлар вакиллари иштирокида сессия ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигида мазкур масалага алоқадор бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ишчи йиғилиш ташкил қилинди.

Йиғилишда, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидан вакиллар иштирок этишди.

Ишчи йиғилиш раиси Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков Конвенциянинг асосий мақсади, унда кўрсатилган бандлар бўйича амалга оширилган ва бажарилиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг