UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

11 окт 12:05
Янгиликлар

Кикбоксинг

Юрт довруғини дунёга достон этган спортчилар муносиб кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Кикбоксинг
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Италиянинг Жесоло шаҳрида кикбоксинг бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 26 та медаллар шодасига эга чиққан спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

– Ёш спортчиларимиз кикбоксинг йўналишида илк бор жаҳон чемпионатида бундай юксак натижани қайд этди. Мусобақа давомида 4 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритганимиз келгусида катталар ўртасида юксак ғалабаларга эришишимизга муносиб замин ҳозирламоқда. Маълумки, кикбоксинг спорт тури 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилмоқда. Айнан Италияда зафар қучган ёшларимиз “Лос-Анджелес-2028” ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар бўлиб камолга етади, – дейди делегация раҳбари Ойбек Нарметов. 

Шунингдек, пойтахт аэропортида Словенияда таэквондо (ITF) бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон кубоги мусобақаларида  11 та олтин, 14 та кумуш ҳамда 11 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш таэквондочиларимиз ҳам муносиб қаршиланди. 

– Жаҳон кубоги мусобақаларида 60 та давлатнинг 300 нафардан зиёд спортчилари қатнашди. Умумжамоа натижаларига кўра, кубок баҳсларида 5-ўринни, клублар ўртасидаги баҳсларда эса 4-поғонани эгалладик, – дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Муҳриддин Аъзамов. 

Юрт довруғини дунёга достон этган истеъдодли спортчиларимизни кутиб олиш маросимларида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси президенти Асаджон Ходжаев, Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Абдукаримов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг