UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 0 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0 19:05Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин? 0 18:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради 0 18:26Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган сув спорти саройига борди. Президент у ерда лицензиант спортчилар билан суҳбатлашди 0 18:18IBA президенти Кремлёв: "ХОҚни аҳмоқлар эгаллаб олган" 0 17:55Соболенко "Ролан Гаррос" якунларига кўра иккинчи ракетка мақомидан маҳрум бўлади 0 17:32Хабибга Фаластиндаги урушни тўхтатишни ваъда қилган Дональд Трамп спортчи ҳақида гапирди 0 17:10"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради 0 16:48Эдвардс ўрта вазнга ўтишни мақсад қилмоқда 0 16:2517 ёшли қиз "Ролан Гаррос"даги иштирокидан 690 000 евро ишлаб олди 0 16:02Махачев Царукян билан эмас, Конор билан жангни маъқул кўради 0 15:41Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум 0

12 апр 11:25
Янгиликлар

От Спорти

Юртимизда от спорти бўйича халқаро болалар кубоги ўтказилади

Жорий йил 17-21 апрель кунлари юртимизда от спорти бўйича “FEI Jumping Children`s Classic Final-2018” халқаро болалар кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақа от спорти бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланиб, бундай савиядаги мусобақа юртимизда илк маротаба ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорт клуби базасида ўтказиладиган мусобақага Германия, Бразилия, Ирландия, Аргентина, Мексика, Янги Зеландия, Жанубий Африка каби дунёнинг 12 давлатидан ҳакамлар, ёш спортчилар ва меҳмонлар, жами 80 нафарга яқин хорижликлар ташриф буюради.

Ҳакамлар ҳайъатига франциялик таниқли мутахассис Патрис Альвадо раҳбарлик қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра мезбон давлатдан 4 нафар ва ҳар бир мамлакатдан олтин тур натижаларига кўра кучли ўнталикка кира олган спортчилардан икки нафарининг қатнашишига рухсат этилади. Шундай қилиб, ғолиблик учун 12-14 ёшдаги 20 нафар ёш чавандоз баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг