UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Новак Жокович "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 11:57Расман! Хабиб Махачевнинг бурчагида бўладими деган саволга унинг ўзи жавоб берди 0 11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0

28 апр 12:15
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Юртимизда шорт-трек ва кёрлинг турларини ҳам ривожлантирамиз

Ўтган ҳафта Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясининг янги раҳбарияти томонидан дастлабки аҳамиятли мусобақалардан бири фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ва россиялик таниқли спортчилар иштирокида юлдузлар шоу дастури бўлиб ўтди.

МОҚ ва Ассоциация раҳбарияти мазкур тадбирлар якуни ва келгуси режалар хусусида суҳбатлашди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, Искандер Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон қишки спорт ассоциацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Даставвал Искандер Шадиев ўтказилган тадбирлар таассуроти ҳақида гапириб ўтди.

“Ушбу мусобақа якунида жамоамиз билан кўплаб хулосалар чиқардик. Улар орасида фигурали учиш спортига ихтисослашган мактаб очиш, терма жамоага хорижлик мураббийни жалб қилиш асосий планга чиқмоқда. Таниқли мураббий Этери Тутребидзе ушбу спортни юртимизда ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Мусобақа ҳақида эса ота-оналар ва ёш спортчиларимиз ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтишди”, – деди Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси.

Шунингдек, МОҚ раиси келгуси режалар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, селекция ишларига алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Хорижлик мутахассисларнинг мазкур жараённи ўзлари амалга оширишини мен ҳам маъқуллайман. Ҳукуматимиз қишки спорт турларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Биз бу борада ўз режаларимизни қадам ба қадам ҳисоб-китоб қилиб олишимиз лозим. Бу йўлда Миллий Олимпия қўмитаси барча ёрдамни кўрсатишга тайёр”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тадбир давомида юртимизда мавжуд объектлардан унумли фойдаланган ҳолда шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турларини ҳам ривожлантириш, бунинг учун мавжуд базаларни кўздан кечириш, бу борада ёш спортчиларга барча шароитларни яратиб бериш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг