UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

16 май 07:51
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкураш: Алисе Фахрутдинова Жаҳон кубогида 14-ўринни эгаллади

Болгариянинг Албена шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубоги босқичининг финали баҳслари бўлиб ўтди.

Финал баҳсларида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган дунёнинг энг кучли 18 нафар спортчиси иштирок этди. Қувонарлиси, улар сафида Ўзбекистон вакиласи ҳам бор эди. Беш йўналишда ўтказилган баҳслар натижасига кўра, ҳамюртимиз, Токио-2020 ёзги Олимпиадаси қатнашчиси Алисе Фахрутдинова 14-ўринни эгаллади.

Жаҳон кубоги ғолиб ва совриндорлари:

1. Лева Серапинайте (Литва) – 1402,

2. Вероника Новотна (Чехия) – 1394,

3. Илке Ўзюксел (Туркия) – 1385, ...

14. Алисе Фахрутдинова (Ўзбекистон) – 1338.

Маълумот учун: замонавий бешкураш мусобақаларининг янги форматига кўра, энди баҳслар уч кун давом этади. Мусобақанинг дастлабки кунида асосий қиличбозлик йўналиши бўйича саралаш баҳслари ўтказилса, иккинчи кунги баҳсларда ярим финал иштирокчилари финал йўлланмалари учун курашади. Ниҳоят учинчи кунги баҳсларда финалчилар орасидан ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Ярим финал ва финал баҳсларида йўналишлар тартиби қуйидагича: конкур (отда тўсиқлардан сакраш), қиличбозлик (бонусли раунд), сузиш, лазер-ран.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг