UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

06 дек 16:48
Янгиликлар

Қиличбозлик

Зайнаб Дайибекова бошчилигидаги қиличбозларимиз Франция ва Сербиядаги мусобақаларда иштирок этади

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги мусобақаларда иштирок этиш арафасида.

Эртага, 7 декабрь куни Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналишида катталар ўртасидаги Гран-при турнири старт олади. Уч кун давом этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

Муса Аймуратов

Шерзод Мамутов

Аёллар:

Зайнаб Дайибекова.

Шунингдек, 8-9 декабрь кунлари Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида рапира йўналишидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади. Мусобақада терма жамоамиз аъзоси Умида Илёсова иштирок этади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси йўлида рейтинг очколарини тақдим этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг