UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Расман! "МЮ" 60 миллионлик трансферни эълон қилди 0 09:07Синхрон сузувчимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади 0 08:46Rafa Nadal Open. Cултоновда камбэк эвазига 1/2 финалга чиқди 0 08:25Жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳар икки дзюдочимиз совриндор бўлди 0 08:04Расман! Шомуродовнинг рақобатчиси "Рома"дан кетди + ФОТО 0 07:43Жаҳонгир Нажмиддиновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум! 0 07:22Бугун Паралимпия ўйинларида 14 нафар матонат эгаларига мухлислик қиламиз 0 07:01"Ҳумо"нинг икки хоккейчиси Қозоғистон таркибида Олимпиада саралашида иштирок этмоқда 0 22:17Водий жамоалари Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди 0 19:31"Теренс Канело билан жанг учун барча ишни қилади". Менежер Кроуфорд - Фундора жанги бўлишига ишонмаяпти 0 19:10"Барселона" собиқ дарвозабони "Арсенал"га ўтмоқда 0 18:48Улуғбек, Диёра ва Светлананинг ҳарбий унвонлари ошди + ФОТО 0 18:48Канело Кроуфорд билан жанг ҳақида фикр билдирди 0 18:25UFC собиқ чемпиони Петр Ян билан жангга қарши эмас 0 18:14Диёра Келдиёровага яна автомобил совға қилинди + ФОТО 0

27 апр 17:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ханчжоу Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши мусобақани ўтказишга бел боғлаган

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлажак Осиё ўйинларида иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари учун семинар бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси департамент директорлари Камолиддин Эргашев ҳамда Миржалол Сайдуллаевлар иштирок этишди.

Семинар давомида ташкилий қўмита вакиллари томонидан мусобақани ўтказиш бўйича сўнгги талаблар, делегацияларни кутиб олиш ва кузатиш, транспорт-логистика йўналишлари, иштирокчи давлатларга яратиладиган шароитлар, COVID-19 инфекциясига қарши курашиш юзасидан талаблар бўйича батафсил тушунтириш берилди. 

Маълум қилинишича, Очилиш маросимида ҳар бир мамлакатдан бир нафардан эркак ва аёл спортчи байроқдор бўлади. Гендер тенгликни таъминлаш бўйича катта комплекс мусобақаларда қўлланилаётган ушбу амалиёт ўйинларнинг ажралмас қисмидан бирига айланиб улгурди. Семинар давомида Ханчжоудан ташқари беллашувларга мезбонлик қиладиган яна 5 та шаҳар инфратузилмаси бўйича ҳам маълумот тақдим қилинди. 

Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, 27 июль куни жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Семинардан сўнг беллашувлар ўтказиладиган спорт объектлари ва Олимпия шаҳарчаси, делегация раҳбарлари, ОАВ ходимлари истиқомат қиладиган меҳмонхоналар бўйлаб экскурсия ўтказилди. 

Қайд этиш жоиз, ташкилий қўмита томонидан барча йўналишларга аъло даражада эътибор қаратилган. Спортчиларнинг ётоқхоналари, машғулот ва мусобақа заллари энг замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Ошхоналарда ҳам ҳар бир минтақага хоc бўлган таомлар тайёрланади.

Экскурсия давомида шаҳарда очилган янги музей барчанинг эътиборини тортди. Хай-тек йўналишида қурилган маскан қитъамиздаги Олимпия ҳаракати тарихига бағишланган. Аҳамиятлиси, бу мазкур йўналишда очилган биринчи музей ҳисобланади.

Ўзбекистон МОҚ ходимларининг Хитойдаги хизмат сафари давом этади. Ҳамкасбларимиз яна бир неча кун давомида спорт иншоотларини қуриш ва мусобақалар ташкил этиш бўйича ушбу мамлакат тажрибасини ўрганишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг