UZ

Сўнгги янгиликлар

19 мар 16:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир жанг тарихи. Руслан Чагаев «Гигант» Валуевни қандай мағлуб этганди (ФОТО+ВИДEО)

Дунёда деярли барча спорт мусобақалари тўхтаган пайтда архивга мурожаат қиламиз.

Бугун Руслан Чагаевнинг «Гигант» Николай Валуевни қандай мағлуб этганини ёдга оламиз.



Жанг санаси: 2007.04.17

Жанг манзили: “Porsche Arena” Штутгарт, Германия

Жанг ҳаками: Луис Пабон


Жангга қадар боксчиларнинг натижаси:

Руслан Чагаев 24 та жанг, 23 та ғалаба, битта бекор қилинган учрашув

Николай Валуев 46 та жанг, 46 та ғалаба

Дастлабки икки раундда ҳар икки боксчи ҳам эҳтиёткорлик билан жангни ўтказади. Учинчи раундда эса ҳамюртмиз узун бўйли рақибига бирин-кетин кучли зарбалар йўллаб, довдиратиб қўйишга эришади. 


4-5 раундда ҳар икки боксчи ҳам бир нечта аниқ зарбалар беришга муваффақ бўлишган. Олтинчи раундда Чагаев борган сари масофани қисқартирган ҳолда Валуевни қийнашни бошлайди. Жангнинг тенг ярми ортда қолаётган бир вақтда Николай имкониятни бой бераётганини ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишни бошлайди, лекин Руслан рақибнинг зарбаларига чап берган ҳолда кучли “пушка”ларни йўллашда давом этади.



Еттинчи раундда Чагаевнинг катта устунлигидан сўнг 8 ва 9-раундлар бироз сокин ўтди. 11-раундга келганда эса чемпионда чарчоқ аломатлари сезила бошлади, бундан эса боксчимиз унумли фойдаланган ҳолда рақибига зарбалар йўллашда давом этди. Шу тариқа, ўн икки раунд давом этган баҳсда Руслан мағлубият нималигини билмай келган «Гигант» Валуевни таслим этиб, WBА камарига эга чиққан.

Тўлиқ жангни томоша қилинг

(TAS-IX эмас)



Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 мар 18:39:11
Ливерпулжон
Бу жангдан олдин Руисниям енгган эди.
   
19 мар 18:35:21
Мурод Жўраев
Йиғлаворувдим тўғриси ўшанда. Бу Руслан учун 2-сенсацион натижа эди. 1-си хаваскорда Фелис Савонни мағлуб қилгани эди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг