UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Кутганмидингиз? Ўзбекистонлик кичик юлдуз — Эрали Абдурозик билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 19:37Ноттингем (WTA). Марта Костюк ватандошиги ютқазиб қўйди 0 19:16Фабио Капелло: "Интер" чемпионликни ҳимоя қилолмайди. "Милан" ва "Ювентус" - асосий фаворит!" 0 18:55Макгрегор Махачев - Порье жангига муносабатини билдирди 0 18:34Умар Нурмагомедовнинг Сэндхагенга қарши жанги даъвогарлик мақомида бўлмас экан 0 18:13Штутгарт (ATP). Маррей стартдаёқ ютқазиб қўйди, Шаповалов, Музетти ва бошқаларда ғалаба 0 17:52"Бавария" афсоналарининг Мюнхендаги саргузаштлари якунига етиб бормоқда 0 17:31Зубайра Тухугов фаолиятини якунлади 0 17:10Арман Царукян 10 йил олдин жисмоний ҳолати қандай бўлганини кўрсатди + ФОТО 0 16:49Майкл Чендлер нима учун қора танли болаларни асраб олганини айтди 0 16:28Криштиану Роналду: "Фаолиятим якунига кўп қолмади" 0 16:07Макгрегор Махачев-Порье жангига оид янгилигини ўчириб ташлади 0 15:46Чендлернинг UFC 303 турнирида жанг қилмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда 0 15:25Жейк Пол Майк Тайсонгача яна битта жанг ўтказади 0 15:04"Бавария" "Байер" сардори билан келишувга эришди, лекин битта муаммо бор 0

08 июн 20:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган?

Рекордчи!

Конор Макгрегор қайтмоқда – у 30 июнга ўтар кечаси UFC 303 турнирининг асосий баҳсида Майкл Чендлерга қарши жанг ўтказади. Турнир учун чипталар сотувидан тушган даромад аллақачон рекорд даражада - 20 миллион доллардан ошиб кетган, аммо бу ажабланарли эмас.


Макгрегор промоушен тарихидаги энг муваффақиятли жангчи бўлиб қолмоқда - бошқа ҳеч ким бунчалик кўп пул топмаган

Конор базани 12 минг доллар билан бошлаган, аммо учта жангдан сўнг у UFC чемпионларидан кўпроқ даромад олган.

Макгрегорнинг UFC'даги биринчи жанги 2013 йилда бўлиб ўтган. Маркус Бримеж устидан муддатидан олдин қозонилган ғалаба унга 84 минг доллар олиб келганди. Янги бошлаганлар учун бу жуда катта пул, ҳаттоки, ҳозир ҳам. Афтидан, ўшанда ҳам раҳбариятнинг Макгрегорга муносабати бошқачароқдек кўринади, аммо бу жангда ундай бўлмаган - шартномада атиги 12 минг доллар кафолатланган эди. Қолгани ғалаба ва нокаут учун бонуслар.

Иккинчи жанг, кутилганидек, Макгрегорга камроқ даромад олиб келди. Макс Холлоуэй билан учрашув учун у 24 минг доллар олди - бу суммага ғалаба учун бонус ҳам киради. Ҳамкорлик шартлари Конор Диего Брандаони нокаутга учратган навбатдаги жангдан кейингина ўзгарди. Кафолатланган гонорар 75 минг долларгача кўтарилди.

Кейинги иккита муддатидан олдин эришилган ғалабанинг ҳар бири учун Конор 200 минг доллардан кўпроқ пул олди. Лекин у жудда кўп миқдордаги гонорарини илк бор рақамли турниринг асосий иштирокчиси бўлганида ишлаб олди. UFC монополиясига қарши даъвони кўриб чиқиш чоғида эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Чед Мендес устидан қозонилган ғалаба Конорга 3,2 миллион доллар даромад олиб келган. Ярим енгил вазн тоифасида Жозе Альдога қарши камар учун тўқнашув унга 4,5 миллион доллар даромад келтирган.

Нейт Диаз билан иккита жанг янги вазн тоифасида бўлиб ўтди, шунингдек, чемпионлик мақомига эга эмас эди. Шунга қарамай, Макгрегорнинг гонорарлари фақатгина ошди. У биринчи жанги учун 5,5 миллион доллар олган, реванш жанги эса яна 5,6 миллион доллар даромад келтирган.

Шундан кейин енгил вазн тоифасидаги дебюти бўлди - Конор 6,8 миллион доллар ишлаб топди ва Эдди Альваресдан чемпионлик камарини олди, Макгрегор ўзининг мегаюлдуз мақомини мустаҳкамлаб, Флойд Мейвезерга қарши чиқди - ва қисқа фурсатда ўз фаолиятидаги энг катта чекни олди.


«Менимча, миллиардга яқинлашяпман!» Боксдаги жангидан кейин Конорнинг нархи ошди - у энг бой спортчилар рўйхатида

Конор ва Флойд ўртасидаги бокс жанги катта шов-шувга сабаб бўлди ва тўрт миллиондан ортиқ пулли  трансляция(PPV)ларни сотди. 85 миллион долларлик рекорд даражадаги гонорар эвазига Макгрегор биринчи марта Forbes рейтингида дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилар бешлигига кирди - биринчи ўринда, албатта, Мейвезер.

UFC Конорни октагонга қайтишга мажбур қилиш учун у билан ҳамкорликка ёндашувини жиддий ўзгартиришга мажбур бўлди - Хабиб Нурмагомедов билан жанг унга 50 миллион доллар даромад келтирди. Мағлубият Макгрегорни фаолиятида бир ярим йил танаффус қилишга мажбур қилди. Кейинроқ у Дональд Серронни нокаутга учратиб, 30 миллион доллар ишлади. Дастин Порье билан қилган икки жангида мағлуб бўлганига қарамай 55 миллион доллар гоноорар олди, аммо Макгрегор ўшандан бери  жанг қилмади.

Жанг қилиш унинг ягона даромад манбаи бўлиб қолмади. Реклама ва ҳомийлик шартномалари Конорга ҳар йили ўн миллионлаб доллар даромад келтиради - у дунёнинг энг йирик брендлари, жумладан Beats by Dre, Reebok, Monster Energy ва Burger King билан ҳамкорлик қилган. Макгрегорнинг шахсий бизнеси ҳам бор – у Дублин марказидаги паб эгаси.

2021 йилда Конор ўзининг виски ишлаб чиқарувчи компаниясининг назорат акцияларини сотди - битим 130 миллион долларга баҳоланган эди, ўтган йили Макгрегор Sportico'нинг барча даврларнинг энг бой спортчилари рўйхатига киритилган - унинг умумий даромади 555 миллион доллар дея тахмин қилинмоқда. Бироқ Конорнинг ўзи унинг бойлиги бу кўрсаткичдан ошиб кетганига ишонтирмоқда: «Ҳаммасини ўзим ҳисоблаб чиқишим керак. Назаримда, мен миллиардга яқинлашяпман!».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг