UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

14 май 08:28
Янгиликлар

Камондан отиш

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Олимпия саралаш мусобақалари муддатини 2021 йилга кўчирди

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Токио-2020 олимпия саралаш мусобақлари муддатини 2021 йилга кўчирди

Шу тариқа бу йил Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган мусобақалар ўтказилмайдиган бўлди.

Саралаш турниларида Токио-2020 да иштирок этиш ҳуқуқини берадиган барча квоталар бу ўринларни эгаллаган мамлакатлар федерациялари ихтиёрида сақланиб қолади. Миллий федерациялар Токио-2020 да иштирок этадиган спортчиларни ўзлари танлайди.

Айни пайтда Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 128 та ўриндан 87 таси ўз эгаларини топган. Бугунги кунда Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 140 ўриндан 93 таси тақсимлаб бўлинган. 2020 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ҳеч қандай мусобақалар ўтказилмайди.

Аввал белгилаб қўйилган барча саралаш мусобақалари 2021 йилга кўчирилади. Бу фақат Олимпия ўйинлари финал саралаш мусобақаларига тааллуқли эмас. Бу турнир бевосита Франция пойтахти – Парижда ўтказиладиган Hyundai камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги босқичидан аввал бўлиб ўтади. Жамоавий йўналишда ўйналадиган жаҳон миқёсдаги лицензион турнир июнь ойида Берлин (Германия) шаҳрида бўлиб ўтиши лозим эди. Ташкилотчилар мазкур мусобақани Жаҳон кубоги доирасида ўтказиб юборадиган бўлишди.

2021 йил мавсуми мусобақлалари муддатининг тўлиқ рўйхати коронавирус пандемияси чегаралашлари юмшатилганидан кейин эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг