UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 окт 22:06
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ бўйича Ўзбекистон кубогида юз берган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди

Теглар :  Каратэ
2019 йил 16 октябрь куни соат тахминан 17:00ларда Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтаётган каратэ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасида низоли ҳолат келиб чиққан.

Унда мусобақа ҳаками Бўриев Азизбек Эшбоевич, Тошкент вилояти “Чемпион” каратэ спорт клуби тренери Юсупов Дилшод Маърупович ҳамда Сурхондарё вилояти каратэ миллий федерацияси тренери Исматуллаев Абдулазиз Иноятуллаевичлар ўртасида мусобақа якуний натижаси юзасидан ўзаро тортишув келиб чиққан. Мазкур келишмовчилик оқибатида бирон бир шахс тан жароҳати олмаган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раёсати юқоридаги спорт мутахассисларига нисбатан хизмат текшируви тайинлади.

Текширув якуни юзасидан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳаками Бўриев А.Э.ни икки йилга ҳакамлик иш фаолиятидан четлаштириш, Сурхондарё вилоят каратэ миллий федерацияси тренери Исматуллаев А.И.ни уч йилга ва Тошкент вилояти “Чемпион” каратэ спорт клуби тренери Юсупов Д.М.ни икки йилга тренерлик фаолиятидан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Мусобақа бош ҳаками Қорабоев Қосимжон Ҳошимовичга эса ҳайфсан эълон қилинди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолат иштирокчиси, каратэ бўйича Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси катта тренери ҳамда олий тоифали тренер (2018 йил 19 ноябрдаги 985-сонли буйруқ, гувоҳнома рақами №0158) Бўриев А.Э. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга кўра маънавий-ахлоқий ва бошқа нормаларни бузганлиги сабабли миллий терма жамоа таркибидан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 окт 22:10:07
Bobonur Nurmatov
Yana yopti yopti buptide
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг