UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 ноя 16:02
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз жаҳон чемпионатида 7 та медаль қўлга киритишди

Теглар :  Каратэ
17-18 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг  Алмата шаҳрида KyodoKyokushin каратэ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ғолиблик учун 511  нафар спортчи кураш олиб борган чемпионатда Ўзбекистон шарафини «NUR-HAS» каратэ марказининг тўққиз нафар спортчилари ҳимоя қилишди. Дастлабки кунги натижаларга кўра ката баҳсларида ҳамюртимиз Мутал Назаров кумуш, Жахонгир Хайдаров бронза медалига эгалик қилди.

Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни кумите бўйича ғолиблар аниқланди. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда спортчиларимиздан   Толиб Мардонов ва Огабек Халиқуловлар ўз вазн тоифаларида ярим финал учун ўтган кескин жангларда рақибларига имкониятни бой беришди. Севинчбек Қаршиев ҳамда Иброхим Ражабовлар эса якунда жаҳон чемпионатини бронза медал билан якунлашди.

Катталар ўртасида ўтган мусобақаларда Фазлиддин Хаётов ярим финал йўлида юришини тўхтатди. Мутлоқ оғир спортчилар мусобақасида иштирок этган Нурбек Хушманов ҳамда Рустам Зоировлар бронза медалларини терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.
Томошабинлар диқат эътиборини тортган қизиқарли жанглар мутлоқ оғир вазн тоифасидаги қора белбоғ соҳиблари ўртасида бўлиб ўтди. -90 килограмм вазнга эга бўлган ҳамюртимиз Мутал Назаров ярим финалда оғирлиги 140 килограмм бўлган қозоғистонлик Алексей Поляковни мағлуб этиб финалга чиқди.

Акраиналик Дмитрий Боклащук билан ўтган финал жангининг асосий вақтида эса томоналар имконияти тенг баҳоланди. Ғолиб номи қўшимча вақтларда аниқланадиган бўлди. Ва якунда ҳакамларнинг қарори билан ғалаба украиналик спортчи ҳисобига ёзилди.
Шундай қилиб «NUR-HAS» каратэ маркази вакиллари жаҳон чемпионатида 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг