UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0

28 апр 16:28
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Португалиядаги Премьер-Лига мусобақасига йўл олишмоқда

Теглар :  Каратэ
Бугун тунда каратэ WKF бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия сафарига жўнаб кетади.

Вакилларимиз 30 апрель – 2 май кунлари Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Премьер-лига мусобақасида иштирок этишади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов сафар олдидан терма жамоамиз вакиллари билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ раиси каратэчиларимизнинг кайфияти ва ҳолати ҳақида суҳбатлашди. 

“Лицензион мусобақага ҳам оз вақт қолди. Бу турнир Парижда ўтадиган мусобақага тайёргарлик бўлади. Жанг пайти ўзингизда кичик жароҳат сезсангиз, дарҳол мусобақадаги иштирокни тўхтатинг. Асосий эътиборимиз Олимпиадага тўғридан тўғри йўлланма берадиган мусобақага қаратилади. Бу борада ҳукуматимиз барча керакли шароитларни яратиб бермоқда. Биз бунга ўз ғалабаларимиз билан жавоб беришимиз лозим. Тайёргарлик билан боғлиқ қандай шароитлар керак бўлса, биз яратиб берамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.


Ташриф давомида МОҚ раҳбарияти каратэчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг шароитларини кўриб чиқди. Якунда мутасаддилар спортчиларимизга омад тилаб, сафар давомида саломатликларига эътиборли бўлишларини таъкидлашди.


Маълумот учун, Лиссабон турнирида юртимиз шарафини Садриддин Сайматов (-60 кг), Достон Отаболаев (-75 кг), Баҳринисо Бабаева (-50 кг) ва Севинч Раҳимова (-55 кг) ҳимоя қилишади. Июнь ойида Париж шаҳрида каратэ бўйича Токио-2020 Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи мусбақа бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лиссабон турнири мазкур мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичи вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг