UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

08 янв 10:31
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ўзбекистон қишки Олимпия ўйинларида нечта спортчи билан иштирок этади?

Теглар :  Олимпиада-2022
Бу ҳақида Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4-20 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида ХХIV қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз спорт делегацияси ҳам иштирок этиши маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги «Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиз спортчиларининг қишки Олимпия ўйинларига ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Маълумки, Ўзбекистонда қиш нисбатан қисқа давом этади ва ёғингарчилик ҳам кам бўлади. Бу эса қишки спорт турлари, жумладан тоғ чанғиси билан шуғулланувчи спортчиларимизнинг мунтазам машғулот олиб боришига тўсқинлик қилади. Шу боис Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Қишки спорт турлари ассоциацияси терма жамоа аъзоларининг йил давомида хорижда ўқув-машғулот йиғинлари олиб боришини таъминлади.

Шу йил 4-20 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган ХХIV қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳамюртимиз Комил Тўхтаев ҳимоя қилади. У тоғ чанғи мусобақаларида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг