UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

03 мар 16:10
Янгиликлар

Бошқалар

ЎЗДЖТСУда талабалар иштирокида илмий-амалий анжуман ўтказилди

Теглар :  Университет
Кеча, 2 март куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган илмий –амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг маданият саройида ўтказилган мазкур анжуманда Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасининг талабалари ва магистрлари иштирок этишди.

Анжуманда иштирок этган кафедра мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатаган мураббий, доцент Шуҳрат Арслонов,  профессор Нуржан Тастанов,  самбо бўйича спорт устаси, доцент Ерлан Бойтўраев. педагогика фанлари бўйича фалсафа  фанлари доктори (PhD), доцентлар  Шухрат Турсунов, Сарвар Одилов, Жасур Ташназаров, Шукуржон Ғозиев ҳамда катта ўқитувчилар ва ўқитувчилар анжуман қатнашчиларига талабаларнинг ўзлари танлаган спорт турларининг илмий жиҳатлари хусусида маърузалар қилишди. Шунингдек,  2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да  кафедра томонидан талабалар иштирокида алоҳида дастур – режага мувофиқ  бажарилиши лозим бўлган вазифалар таҳлил қилинди. 


Бундан ташқари анжуманда кафедра талабаларининг танлаган спорт турлари бўйича илмий мавзуларининг долзарблиги, ушбу мавзуларини тўлиқ таҳлил қилиб, ёритиб берганлиги ва илмий асослангани учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилган  самбо йўналишининг 01-20 гуруҳ талабаси Динара Шакирова биринчи ўринни эгаллади. Эркин кураш йўналишининг 01-20 гуруҳ талабаси Муътабар Боймуродова иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, самбо йўналишининг 51-21 гуруҳида таҳсил олаётган Мадина Аминжанова учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Шунингдек, яна саккиз нафар  талабалар  турли йўналишларда илмий жиҳатдан  фаол бўлгани учун рағбатлантирилди. Анжуманда иштирок этган талабалар маданият саройидаги ташкил этилган музейда ҳам бўлишиб, спорт турлари тарихи, номдор спортчиларнинг халқаро спорт майдонларидаги улкан муваффақиятлари акс этган экспонатлар билан ҳам батафсил танишишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади            

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг