UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 мар 16:29
Янгиликлар

Волейбол

Қаршида волейбол бўйича "Олимпия чўққилари" мусобақаси ғолиблари аниқланди

23-25 март кунлари Қарши олимпия захиралари коллежида 2004-2005 ҳамда 2006 йилларда туғилган ва олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган ўғил болалар ва қизлар ўртасида волейбол бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада  Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё вилоятларидан  ташриф буюрган ўғил болалардан иборат 7 та жамоа беллашишган бўлишса, қизлар ўртасида  4та жамоа (Андижон, Наманган, Сирдарё, Хоразм) ғолиблик учун иштирок этишди.

"Олимпия чўққилари"дан жой олган мазкур чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида Навоий вилояти жамоаси барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Сирдарё жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин мезбонларга насиб этди.

Қизлар ўртасида ўтган беллашувларда андижонлик спортчи-ўқувчилар олтин медал соҳибаларига айланишган бўлишса, кумуш медалга хоразмлик қизлар эга чиқишди. Учинчи ўрин ва бронза медалларни Наманган жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг