UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

21 окт 09:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирликда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб тадбир ўтказилди

1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон учун мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадам бўлди.

Айнан шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Тил инсонларнинг нафақат ўзаро алоқа воситаси, балки маънавияти, маърифати ҳамдир. Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, мустақил давлатимиз тимсолидир.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда вазирлик ходимлари иштирок этди.

Дастлаб Р.Ирматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг барча ходимларини Ўзбек тили байрами билан самимий табриклади. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ҳам ўзбек тили тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Самимий ва кўтаринки рухда ўтказилган тадбирда «Давлат тилида иш юритиш» ва беш томдан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди. Шундан сўнг, бир гуруҳ ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг