UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:26Ўзбекистон - Туркия ва бошқалар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-кунидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0

26 июл 15:18
Янгиликлар

Токио-2020

Ўзбекистон Олимпия ўйинларида: 2004 йил

Риода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари бошланишига оз вақт қолмоқда.


Шу муносабат билан ватанимиз спортчиларининг бугунги кунгача бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидаги иштироклари ҳақида қисқача маълумот беришни бошлаган эдик.

Бунгача 1996 ҳамда 2000 йилларда бўлиб ўтган Олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларининг иштироклари ҳақида маълумотлар тақдим этгандик. Бугун Афина-2004 ўйинлари ҳақида гаплашамиз.

2004 йилги Олимпиада ўйинлари 13-29 август кунлари Греция пойтахти Афинада бўлиб ўтган. Ушбу мусобақада 70 нафар спортчи (52 нафар эркак, 18 нафар аёл) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Ҳамюртларимиз иштирок этган спорт турлари:

Енгил атлетика
Бокс
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
Велопойга
Гимнастика
Дзюдо
Ўқ отиш
Сузиш
Стол теннис
Таэквондо
Оғир атлетика
Кураш

Олимпиада очилишида дзюдочимиз Абдулла Тангриев байроқдоримиз бўлган.



Ушбу Олимпиадада ҳамюртларимиз 5 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлганлар. Улар:

Артур Таймазов - олтин (кураш)
Александр Докторашвили - олтин (кураш)
Магомед Ибрагимов - кумуш (кураш)
Баҳодир Султонов - бронза (бокс)
Ўткирбек Ҳайдаров - бронза (бокс)



Ушбу Олимпиадада шунингдек Оксана Чусовитина, Саида Искандарова, Екатирина Хилько, Рамзиддин Саидов каби спортчиларимиз қатнашганлар.

Ўша йили спортчиларимиз орасида энг ёш спортчи - сузувчи Ольга Гнедовская (15 ёш, 1 кун) бўлган.

Ёши энг катта спортчи эса - оғир атлетикачимиз Игорь Ҳалилов (32 ёш, 74 кун) бўлган.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг