UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0 13:32Ҳамюртимиз ONE FC турнирининг марказий жангида иштирок этади (+тўлиқ кард) 0 13:11Ҳумоюн Султонов Калабурагида 1/2 финал иштирокчисига айланди 0

13 авг 03:35
Янгиликлар

Бокс/ММА, Гимнастика, Дзюдо, Енгил атлетика, Эшкак эшиш, Токио-2020

Рио-2016. 7-кун. Бектемир ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокини якунлаб берди

Бугун Олимпиадада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларини ушбу саҳифа орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

03:34. Боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди. Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби бўлган боксчимиз нимчорак финал жангида австралиялик Даниэль Льюисни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

01:22. Тошкент вақти билан соат 03:15 да боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев Олимпиададаги юришини бошлайди. Кутамиз!


01:20. Афсуски, дзюдочимиз ўзидан деярли 50 кг оғир бўлган мезбон спортчини мағлуб эта олмади ва бешинчи ўрин билан кифояланди...


01:08. Абдулла Тангриев мезбон спортчига қарши татамига чиқди. Қийин бўлади. Лекин, бизга медал керак. Олға, Абдулла!


01:05. Франциялик аёл боксчи Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди. Навбат эркаклар ўртасидаги мусобақаларга!


00:55. Яна битта жангдан сўнг Абдулла Тангриев бронза медали учун татамига чиқади.



00:34. Афсуски,Тангриев япониялик рақибига ютқазиб қўйди. Энди убронза медали учун бразилиялик рақибига қарши жанг қилади...


00:25. Диққат! Ҳамюртимиз Абдулла Тангриев жангга чиқиб келмоқда! У финалга чиқиш учун япониялик дзюдочига қарши курашади! Олға, Абдулла!


00:23. Ушбу баҳсда франциялик спортчи ғалаба қозонди ва финалга йўлланмани қўлга киритди.


00:15. Татамига франциялик ва исроиллик дзюдочилар чиқиб келишди. 


23:51. Яна учта жанг ва ҳамюртимиз татамига чиқади.


23:43. Тангриевнинг жанги тахминан 20 дақиқалардан сўнг бошланиши кутилмоқда.


23:36. Яна бироздан сўнг дзюдочимиз Абдулла Тангриев ярим финалда япониялик рақибига қарши жангга чиқади. Кутамиз. Оз қолди!


23:30. Афсуски, Хилко саралаш баҳсларида кучли саккизликка кира олмади ва финалда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.


23:00. Екатирина Хилко биринчи уринишни ўнинчи ўринда якунлади. Энди эркин машқларга навбат. Ҳамюртимиз финалга чиқиши учун 16 нафар спортчи ичида кучли саккизликка кириши лозим бўлади.


22:35. Олдинда дзюдочимиз Абдулла Тангриев иштирокидаги ярим финал баҳси ҳам кутиб турибди. Тангриев финал йўлида япониялик Хисаёши Харасава билан жанг қилади.

22:24. Бироздан сўнг спортчилар эркин чиқишларини ҳам намойиш этишади...

22:20. Ниҳоят Екатерина Хилко ўзининг дастлабки чиқишини бошлади. Катя мажбурий чиқиш машқларида 46.570 балл олди. Ҳозирча 7 спортчининг чиқишидан сўнг ҳамюртимиз учинчи ўринда! 16 нафар спортчининг энг кўп балл олган 8 нафар иштирокчи финалга йўлланма олади.  

22:10. Хилко 7-бўлиб ўз иштирокини бошлайди. Ҳозирча 2 нафар спортчи ўз чиқишини амалга оширди.

22:00. Демак батутда сакраш бўйича саралаш баҳслари старт олди. Унда ўзбекистонлик Екатерина Хилко ҳам иштирок этади.

21:13. Бироздан сўнг Екатирина Хилко батутда сакраш машқларидаги иштирокини бошлайди.


21:10. Спортчимиз мезбонлар вакилига қарши жангда имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпиададаги иштирокини тўхтатди. Афсус...


20:58. Жанг бошланди! Омад Хуршид!


20:55. Ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев бразилиялик Робсон Консесауга қарши жангга чиқиб келмоқда!


20:50. Бироздан сўнг Хуршид Тожибоев жангга чиқади.


20:45. Дўстматов энди 14 август куни колумбиялик боксчи Юбержен Мартинесга қарши жанг олиб боради. Яна бир қадам қолди. Олға, Ҳасанбой!!!


20:38. УРАААА! ҲАСАНБОЙ ДЎСТМАТОВ АМЕРИКАЛИК РАҚИБИНИ МАҒЛУБ ЭТИБ ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ!


20:24. Жанг бошланди!


20:20. Ана энди ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов америкалик рақибига қарши жангга чиқиб келмоқда. Унга мухлислик қиламиз!


20:19. Дастлабки ярим финалда колумбиялик боксчи ғалаба қозонди. Ҳасанбой агар финалга чиқадиган бўлса айнан у билан жанг қилади.


20:05. Бокс баҳсларида эса ярим финаллар бошланмоқда. Бироздан сўнг ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов финал йўлланмаси учун кураш олиб боради!


20:00. АЗИЗЛАР, АБДУЛЛА ТАНГРИЕВ ҚИРҒИЗИСТОНЛИК РАҚИБИНИ ҲАМ МАҒЛУБ ЭТДИ ВА ЯРИМ ФИНАЛ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ!



19:45. 10 километрга югурган қизларимизнинг бири Екатирина Тунгускова финишга етиб бора олмаган бўлса, яна бири Ситора Ҳамидова 24-бўлиб баҳсларни якунлади.


19:39. Екатирина Воронина эса айни пайтда баландликка сакраш машқларини бажармоқда. У илк уринишда 1.65 метр баландликдан сакрай олди.


19:30. Афсуски, Ёдгорой Мирзаева канадалик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа у Олимпиададаги иштирокини якунлади. Унга келгуси фаолиятида омадлар тилаб қоламиз! Мардонавор жанг қилгани учун раҳмат!


19:25. БУ ОРАДА АБДУЛЛА ТАНГРИЕВ РУМИНИЯЛИК РАҚИБИНИ МАҒЛУБ ЭТИБ ЧОРАК ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ!


19:16. Жанг бошланди! Омад, Ёдгоройга!


19:12. Ёдгорой Мирзаева ҳам рингга чиқиб келмоқда!


19:10. 10000 минг метрга югурадиган спортчи қизларимиз Екатирина Тунгускова ва Ситора Ҳамидовалар стартга чиқишди. Спортчиларимизга омад. Ушбу йўналишда ғолиблар бугуноқ аниқланади.


19:00. Еттикурашда баландликка сакраш баҳслари бошланди. Воронина бироздан кейин чиқиш қилади.


18:50. Ажойиб! Абдулла Тангриев самоалик рақибини иппон баҳоси эвазига мағлуб этди ва кейинги босқичга йўлланма олди.



18:42. Тангриевнинг жанги бошланди!


18:30. Бироздан сўнг дзюдочимиз Абдулла Тангриев татамига чиқади.


18:10. Екатирина Воронина тўсиқлар оша югуриш баҳсларида 31 нафар спортчи ичида 30-натижани қайд этди... Унинг ҳисобида ҳозирча 814 очко бор. Биринчи ўриндаги британиялик спортчи эса биринчи босқичда 1149 очко ишлаб олди. Майли, спортчимиз қолган баҳсларда у керакли очколарни ишлаб олади!


18:00. Бу орада Олимпиадада дзюдо баҳслари старт олди. +100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Абдулла Тангриев ҳимоя қилади. Унинг жанги тахминан бир соатлардан сўнг бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Қизиқ, Пекин-2008 ўйинлари кумуш медали соҳиби Бразилияда ҳам мухлисларини хурсанд қила олармикин?


17:45. Энди Воронина еттикурашнинг иккинчи босқичи - баландликка сакраш баҳсларида ўз имкониятини синаб кўради. Ҳали очколар ишлаб олиш учун имконият бор. Ушбу баҳслар Тошкент вақти билан соат 18:50 да бошланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, еттикураш баҳсларида 31 нафар спортчи иштирок этмоқда.


17:35. Екатирина Воронина еттикураш баҳсларини тўсиқлар оша югуриш билан бошлади. Афсуски, у биринчи босқичда финишга сўнгги бўлиб етиб борди...


17:30. Диққат қилинг! Спортчиларимизнинг Олимпиададаги иштироклари бошланмоқда.


16:10. Шуни ҳам қўшимча қилишимиз мумкинки, Екатирина Воронина 2014 йили Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Умид қиламизки, Осиёнинг энг кучли еттикурашчиси Олимпиадада ҳам уялтириб қўймайди. Олға, Катя!


15:55. Спортчиларимизнинг иштирокларини енгил атлетиканинг еттикураш баҳсларида қатнашаётган Екатирина Воронина бошлаб беради. Унинг чиқиши 17:35 га белгиланган. Эслатиб ўтамиз, у еттикураш баҳсларида: тўсиқлар оша 100 метрга югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200 метрга югуриш, узоқликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш баҳсларидан иборат бўлади. Бугун уларнинг дастлабки тўрттаси бўлиб ўтади. Сўнгги учта мусобақа эса эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.


15:50. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Олимпиадада иштирок этадилар:

Екатирина Воронина - (Енгил атлетика, еттикураш) - 17:35

Абдулла Тангриев - (Дзюдо, +100 кг вазн тоифасида) - 18:30 дан кейин

Ситора Ҳамидова - (Енгил атлетика, 10 000 метрга югуриш, финал) - 19:10

Екатирина Тунгускова - (Енгил атлетика, 10 000 метрга югуриш, финал) - 19:10

Ёдгорой Мирзаева - (Бокс, нимчорак финал) - 19:15

Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, ярим финал) - 20:15

Шаҳбоз Холмурзаев - (Академик эшкак эшиш, 13-24 ўринлар учун) - 20:40

Хуршид Тожибоев - (Бокс, чорак финал) - 20:45

Екатирина Хилко - (Гимнастика, трамплинда сакраш, саралаш ва финал) - 22:00

Бектемир Мелиқўзиев - (Бокс, нимчорак финал) - 03:15

Нигина Шарипова - (Енгил атлетика, 100 метрга югуриш, саралаш) - 06:00 дан кейин



15:50. Ассалому алайкум спорт мухлислари. Олимпиаданинг 7-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг чиқишларидан матнли трансляция қилишни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
12 авг 20:49:16
♡KingUZB♡
Hasanboyni ota-onasiga raxmat
+2   
12 авг 20:06:05
Sardor 9019
Barakalla Abdullo polvon !!!! Oltin kutamiz ! Shu orinda adminlagayam rahmat yaxshi tez ishlavossila tanqidla oz samarasini berganidan xursanman :)
+1   
13 авг 03:48:16
AlexiS_DaN
Бектемир, яша) галаба муборак
+1   
13 авг 01:31:23
Nikeman
Qoyil Tangriyev. Yoshi kattaligi charchashiga sabab bòldi. Janglar bir kunda bòlmaganda aniq finalga chiqa olardi. Charchasa ham yelkasini yerga tekizdirmadi. Rahmat T A N G R I Y E V !!!!
+1   
12 авг 22:26:42
Бухарски
Abdulloga rahmat, ajoyib haqiqiy vatanparvarlik! !!
   
13 авг 03:53:17
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Bektemir umuman qo'llarini ko'tarmasdan himoyasiz harakat qildi.
   
13 авг 03:51:47
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Bektemir umuman qo'llarini ko'tarmasdan himoyasiz harakat qildi.
   
13 авг 03:49:39
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Bektemir g'alaba qozondi. Lekin nagdaunt qilmadi. Sal zahira bilan harakat qildi.
   
13 авг 03:49:31
SoLiYeV SoLiJoN RmA FaNaTi
Bektemirdan ajoyib g'alaba. Maladest o'g'io bola.
   
13 авг 03:48:36
feruz
Galaba muborak bektirim meliqoziyev yutdi maladest zor urusharkan zarbalari judayam kuchli ekan ohirigacha galabalirimiz bardavom bolsin
   
13 авг 02:17:48
feruz
Lekin boshqa mamlakat sportchilari orasida xam yoshi kottalari bor bizi sportchilarda ey shuncha paytdan beri yaxshi kurashib ketayapman endi yutqizib qoysam ham hich narsa qimidi yoshim kotta unaqa bunaqa dgan oy xayol bor menimcha yanayam bilmadim bu yoshda ohirigacha bor kuchi bn kurashib yoshlarga ornak bolishi Kerak edi mayli nima bolgan da ham hammasi un raxmat
   
13 авг 01:34:10
Fasli BAHOR
RAHMAT TANGRIYEV, SHUNCHA HARAKAT QILDIZ, MUNOSIB KURASHDIZ
   
13 авг 01:21:56
AlexiS_DaN
Абдулладан умуман коникмадим, сунги 2та жангда масхарабозлик килди, хафа булманглар юзерлар
   
13 авг 01:20:43
abdullah hurbayev
tangriyevni tushunmadim yarim final va ohirgi oyinida umuman ishtiyoqsiz, atay turib berganday tuyuldi menga
   
13 авг 01:19:57
AlexiS_DaN
30+ ешли иштирокчилар булмаслиги керак умуман олов йук кузларида, Абдулла Элшоддан хам баттар булди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг