20 авг 02:20
Янгиликлар
Рио-2016. 14-кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки якунланди
02:18. Бу орада бадиий гимнастикачимиз Анатасия Сердюкова ҳам ўз иштирокини якунлади. Финалга чиқиш учун кучли ўнталикдан жой олиш талаб этиларди. Аммо, Настя якунда 17-ўрин билан чекланди. Шу билан спортчиларимизнинг бугунги иштироки якунланди.
02:10. Афсуски, бундан аввалги ўтиш баҳсида амалдаги Олимпиада чемпиони, Жаҳон чемпионини мағлуб этган ҳамюртимиз бронза учун кечган учрашувда озарбайжонлик полвонга ютқазиб, бешинчи ўрин билан Олимпиадани якунлади.
02:07. 7:9 тугади. Полвонимиз мағлубиятга учради. Афсус. Медал йўқ.
02:05. Иккинчи бўлим давом этяпти. Афсуски, Абдураҳмонов 2:8 ҳисобида ютказяпти
02:03. Биринчи бўлим 4:2 ҳисобида озарлик курашчи фойдасига ҳал бўлди.
02:02. Жабраил яна икки баллни ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Хисоб 3:2, рақиб фойдасига ўзгарди
01:58. Биринчи очкони рақиб курашчи олди. Бекзодни гиламдан суриб чиқаргани учун, лекин шу захоти ҳамюртимиз икки баллни қўлга киритди.
01.57. Курашчилар гиламда. Терма жамоамиз аъзосига омад тилаймиз.
01.55. Унинг рақиби озарбайжонлик Жабраил Гасанов бўлади. Биринчи Европа ўйинлари совриндори
01:50. Бироздан сўнг эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун гиламга чиқади.
00:36. Ҳурматли фойдаланувчилар. Сайтимизда юзага келган техник носозликлар учун узр сўраймиз. Бизни шунингдек твиттер, телеграм ва фейсбук ижтимоий тармоқларида кузатишингиз мумкин.
00:30. Курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эса америкалик рақиби Жордан Баррозини мағлуб этди ва бронза медали учун жангда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
00:10. Афсуски, Нигора чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди.
23:30. Бироздан сўнг Нигора Турсунқулова ярим финалга чиқиш учун озарбайжонлик спортчига қарши жанг қилади.
22:48. Қойил! Жуда қизиқарли кечган жангда ҳамюртимиз россиялик рақибидан реванш ола билди ва ғалаба қозонди! Яна битта финал бор! Умумий ҳисобда уч нафар боксчимиз Олимпиада финалига чиқди!
22:34. Фазлиддиннинг жанги бошланди! Олға, Ўзбекистон!
22:30. Ҳозир эса яна бир Ўзбекистон - Россия тўқнашуви бошланмоқда. Ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров Виталий Дунайцев билан жанг қилади. Яна битта финал бўлади насиб қилса!
22:29. Зоиров финалда россиялик боксчи Миша Аллаянга қарши рингга чиқади.
22:25. Ғоибназаровнинг жанги эса 5 дақиқадан сўнг бошланади.
22:22. Гимнастикачимиз Анастасия Сердюкова биринчи чиқишидан сўнг 26 нафар спортчи ичида 9, иккинчи чиқишида эса 16-натижани қайд этди. Бироздан сўнг учинчи чиқиш бўлади.
22:12. Шаҳобиддин финалда! Ғалаба!
22:08. Шаҳобиддин иккинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Яна битта финал яқин ўртоқлар!
22:05. Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди.
22:00. Жанг бошланди!
21:50. Шаҳобиддиннинг жангига 10 дақиқа қолди! Кутамиз!
21:10. Россиялик курашчи финалга йўлланма олди. Энди ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медаллари учун курашиши мумкин. Бу йўлда унинг илк рақиби америкалик Жордан Барроуз бўлади. Ушбу жанг бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 00:05 да бошланиши лозим.
21:00. Шаҳобиддин Зоировнинг ярим финал жангига бир соат вақт қолди!
20:20. Нигора Турсунқулованинг илк жангининг видеоси сайтимизга жойланди. Томоша қилмаганлар бўлса :)
20:10. Раҳмоновнинг кубалик рақиби чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, ёш спортчимизда бронза медали учун курашиш имконияти қолмади. Бекзод Абдураҳмоновни мағлуб этган россиялик курашчи эса ярим финалга чиқди.
20:00. Никита қўшимча вақтда имкониятни бой бериб қўйди... Шу тариқа Рафалович учун Олимпиада якунланди.
19:44. Энди Никита Рафалович тунислик рақибига қарши даянга чиқмоқда. Омад тилаб қоламиз Никитага!
19:40. Нигора энди бугун соат 23:55 да озарбайжонлик спорчига қарши жанг қилади.
19:15. Яхшиии! Нигора иккинчи рақамли таэквондочига қарши жангда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
19:00. Айни пайтда таэквондочимиз Нигора Турсунқулова швециялик рақибига қарши жанг ўтказмоқда.
18:50. Афсуски, Бекзод россиялик рақибига ютқазди. Агар россиялик спортчи финалга чиқадиган бўлса, ҳамюртимизда бронза медали учун имконият бўлади.
18:41. Бекзод Абдураҳмонов жангга чиқмоқда.
18:33. Каноечиларимиз ярим финалда финишга иккинчи бўлиб етиб боришди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.
18:02. 18 ёшли спортчимиз тажрибали кубалик рақибига 0:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди...
17:57. Аббос Раҳмонов ўз иштирокини бошламоқда.
17:44. Бироздан сўнг эркин курашчимиз Аббос Раҳмонов кубалик рақибига қарши гиламга чиқади.
17:35. Финишга энг сўнгги бўлиб келган спортчиларимиз финалга йўлланма ола билмадилар, энди улар соат 18:20 дан сўнг финал саралашида ўз имкониятларини синаб кўрадилар.
17:29. Бошланди!
17:25. Яна бироздан сўнг бизнинг шоввозлар иштирокни бошлайдилар. Омад тилаймиз уларга! Агар улар ушбу босқичда биринчи бўлиб финишга етиб борсалар финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
17:10. Спортчиларимизнинг бугунги иштирокларини каноеда эшкак эшадиган спортчиларимиз бошлаб беришади. Герасим Кочнев ҳамда Серик Мирбековлар 1000 метрга жуфт бўлиб эшкак эшиш баҳсларини соат 17:29 да бошлашлари режалаштирилган.
17:05. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Олимпиадада иштирок этадилар:
Герасим Кочнев, Серик Мирбеков - (Каноэда эшкак эшиш, жуфтлик, 1000 метр) - 17:29
Аббос Раҳмонов - (Эркин кураш, саралашдан финалгача) - 18:00 дан кейин
Бекзод Абдураҳмонов - (Эркин кураш, саралашдан финалгача) - 18:00 дан кейин
Анастасия Сердюкова - (Бадиий гимнастика, саралаш) - 18:20
Нигора Турсунқулова - (Таэквондо, саралашдан финалгача) - 19:00
Никита Рафалович - (Таэквондо, саралашдан финалгача) - 19:45
Шаҳобиддин Зоиров - (Бокс, ярим финал) - 22:00
Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, ярим финал) - 22:30
17:00. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Бугун Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг иштирокидан онлайн маълумотлар тақдим этишни бошлаймиз.
Фикрлар
Axir bu kurash,bizning milliy sportimizku???
Xaa bokschilarimizni boshimizda ko'tarib yursak xam arzirkan.
Qolgan galvarslarni bexafsala ishtroklarini ko'rib,kunimiz ularga qolganda xozir Qirg'iziston va Gvatemala davlatlari bilan bittagini bronza uchun talishib yotgan bo'lardik