UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 0 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0

11 май 12:27
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

2022 йилги Осиё ўйинлари объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади

Хитойнинг Циньхуа агентлиги хабар беришича, 2020 йилнинг охиригача Ханчжоуда ўтадиган 19-Осиё ўйинлари 58 та объектининг 48 таси ва ёрдамчи объектлар қуриб битказилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 2022 йилги Осиё ўйинлари учун мусобақалар бўлиб ўтадиган 53 та объект, Осиё ўйинларининг беш қишлоғи ва 31 та машқ ўтказиладиган объект зарур. Улардан қирқтасининг қурилиши 2019 йилда бошланган эди. Мусобақалар ўтказиладигани бошқа объектлардаги қурилиш ишлари бу йил бошланди.

“Бизнинг мақсадимиз – мусобақалар ўтказиладиган 42 та асосий ва ёрдамчи объектларни шу йилнинг охиригача тугаллашдан иборат. Бу қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади”, – деб баёнот берди Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси.

2022 йилги Осиё ўйинларида Ханчжоу ўзининг интеллектуал тизимларининг энг кучли томонларини намойиш этиб, “ақлли” рақамли юқори технологиялардан кенг фойдаланишни режалаган. 19-Осиё ўйинлари мусобақалари ўтказиладиган барча объектлар қурилишини 2021 йил март ойида тугаллаш кўзда тутилган.

Ханчжоудаги XIX Осиё ўйинлари 2022 йил 10-25 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу Хитойда ўтказилаётган Пекин-1990 ва Гунчжоу-2010дан кейинги учинчи Осиё ўйинлари бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг