UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0

13 окт 14:46
Янгиликлар

Дзюдо

2023 йил парадзюдо бўйича нуфузли халқаро мусобақалардан бири Ўзбекистонда ўтиши кутилмоқда

Теглар :  Парадзюдо
Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давомида кўплаб нуфузли спорт ташкилотлари раҳбарлари қатори IBSA кўзи ожизлар дзюдо федерацияси спорт директори Янош Тардос ҳам пойтахтимизга ташриф буюрди.

Бугун Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев IBSA кўзи ожизлар дзюдо федерацияси спорт директори Янош Тардос билан учрашди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азиз Камилов ҳам иштирок этди.

Самимий кечган суҳбат давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини яқиндан муҳокама қилишди.

Жумладан, Мухторхон Ташходжаев IBSA томонидан пара дзюдо бўйича кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ҳам кўзи ожиз инсонлар ўртасида пара дзюдо спорт турига қизиқувчилар сони тобора ортиб бораётганини билдирди. Бундан ташқари, юртимизда халқаро тоифадаги классификаторларга эҳтиёж юқори экани боис, бу борада IBSA билан ҳамкорликда ўзбекистонлик мутахассисларни ҳам халқаро тоифадаги классификатор сифатида тайёрлаш бўйича таклиф билдирди.  Бундан ташқари, Ўзбекистонда пара дзюдо бўйича нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш масаласида ҳам фикр алмашилди.

Ўз навбатида Янош Тардос ҳам ўзбекистонлик пара дзюдочилар дунёда кучлилар қаторида эътироф этилишини айтиб, ушбу ютуқлар мамлакатимизда яратилган улкан имкониятлар натижаси эканини билдирди. У IBSA ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг