UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0

16 ноя 10:24
Янгиликлар

2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастурига қайси спорт турлари киритилиши муҳокама қилинди

Теглар :  Тошкент-2025
"Тошкент-2025" ёшлар Осиё ўйинлари дастуридан ўрин оладиган спорт турларини шакллантириш якуний паллага кирди.

Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида федерация ва ассоциациялар масъуллари билан ушбу мавзу юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби, "Тошкент-2025" дирекцияси директори Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов, Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов иштирок этишди.

Йиғилишни Ойбек Касимов олиб борди ва бўлажак ўйинлар дастурига киритиладиган спорт турлари, уларнинг йўналишларини атрофлича таҳлил қилиш муҳимлигини таъкидлади. МОҚ Бош котиби федерациялар масъулларига ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларнинг селекциясини кучайтириш ва уларни мусобақага пухта тайёрлаш бўйича тавсия берди.

Шунингдек, Олимпия шаҳарчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари қай ҳолатидалиги бўйича ҳисобот тингланди. Кўзда тутилган спорт турлари қайси объектларда ўтказилиши, уларнинг муддатлари ҳам кўриб чиқилди. Йиғилиш сўнггида федерация масъулларидан 3 кун муддат ичида ёшлар Осиё ўйинлари дастурига киритиладиган йўналишлар бўйича якуний таклифларини беришлари сўралди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг