UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49ЖЧ-2026 очилиш ўйинини бразилиялик ҳакамлар бошқаради 0 12:22Разамбек Жамалов RAF Лигасидаги дебют жангига амалдаги UFC чемпиони билан бирга тайёргарлик кўряпти (ВИДЕО) 0 11:49Дана Уайт Оқ уй учун амалга ошмай қолган супержанг ҳақида гапирди 0 11:23Муҳаммад Мокаев UFC раҳбариятига мурожаат қилди: "Сиз ваъда бергандингиз!" 0 10:57Sofascore. Нидерландиялик футболчи 10 балл олди. Биздан энг юқори баҳо кимга насиб этди? 0 10:26Теннисчиларимиздан бири янгиланган WTA рейтингида 165, иккинчи ракеткамиз эса 25 поғонага кўтарилди 0 09:53Перейра Аспиналлни кутишдан чарчади ва йил охиригача октагонга қайтади 0 09:22Кеттерол Шаҳрам Ғиёсов каби узоқ кутмоқчи эмас. У Ромерога мурожаат қилди 0 08:41Фабио Каннаваро Нидерландияга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 08:04UzChess Cup III. Мадаминов яна ғалаба қозонди. Иккинчи турда дуранг қайд этилмади 0 19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0

08 апр 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қирол Кубоги". Ҳасанбой ва Шаҳрам финалда жанг ўтказмайди

Бугун халқаро турнирнинг ҳал қилувчи финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 7 боксчимиздан 4 нафари - Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов етиб келганди.

Афсуски, олтин медал учун асосий даъвогар бўлган чарм қўлқоп усталаримиз - Рио Олимпидаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва Олимпиаданинг кумуш медал совриндори Шаҳрам Ғиёсов бугунги финал жангларида рингга кўтарилишмайди.

Мураббийлар штаби ўзаро муҳокамадан сўнг шундай қарорга келган. Бугун Ҳасанбой Дўсматов финалда Ҳиндистон терма жамоаси аъзоси Шиам Кумар Какарага, Шаҳрам Ғиёсов эса ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Садриддин Аҳмедовга қарши рингга чиқиши лозим эди.


Маълумот учун, Элнур Абдураимов бугун олтин медал учун баҳсда таиландлик Вуттичаи Масук билан жанг ўтказади. Исроил Мадримовнинг рақиби эса кубалик Ослей Иглесиас Эстрада бўлади.


Тўлқин Қиличев: “Ҳасан ҳам, Шаҳрам ҳам рақибидан кучли эди”


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
08 апр 12:08:17
ANVARBEK
Нима учун иштирок этишмайди. Илтимос сабабига ойдинлик киритинглар. Ёки уларда жарохат борми? Мавхумликка аниқлик киритинг
+1   
08 апр 11:08:01
Bek
Энди яна Қозоғистон сайтлари бонг уришни бошлайди "бизнинг нечанчидир таркибимиз ўзбеклардан кучли деб". Агар Шахрам Ғиёсов Осиё чемпиони бўлса (бунга 100 % ишонаман) Қозоғистонликлар бунга хеч қачон қўшилишмайди. Чунки Шахрам Ғиёсовнинг ёш қозоқ боксчисига ютқазганлиги (буни қай тартибда амалга оширилганига қарамасдан) маълумотлар қолаверади.
+1   
08 апр 11:02:52
Bek
Агар уларни кутилмаган жарохатдан асраш мақсадида мусобақага олиб борилган бўлса, бу мутлақо нотўғри фикр. Чунки бу мусобақага бўлган хурматсизлик. Ундай бўлса нимага 3 кун олдин WSB мусобақасида рингга чиққан боксчилар мусобақага олиб борилди. Тошкентдаги мусобақага Қозоғистон сингари 2-таркибга имкон берилса бўлар эдику. Шу билан бирга Эльнур Абдураимов билан Исроил Мадримовнинг жарохат олмаслиги кафолатланганми?
   
08 апр 18:31:31
Adilbek
Jaroqatmi boshqasimi janga chiqishi lozim "VATAN" shani uchun vatan uchun joningni ringda tashlap ketkin Nimasi bu? UZB boks karerasiga tugri kelmaydi bu! YOKI o'z ora kelishim bormi...
   
08 апр 12:28:02
Хусан
Нима учун уларни четлатишди
   
08 апр 12:09:29
ANVARBEK
Финал учрашуви тўғридан-тўғри трансляция қилинадими?
   
08 апр 11:34:26
Абдуазиз
БЕК, сиз хақсиз нитижалар қолади
   
08 апр 11:08:26
Bek
Эх афсус..........
   
08 апр 10:56:46
Bek
Нима учун иштирок этмайди. Илтимос сабабига ойдинлик киритинглар. Ёки уларда жарохат борми?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг