UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0

26 авг 17:22
Янгиликлар

Футбол

Аббосбек Файзуллаев: "Кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди"

ЦСКА собиқ футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг Москва жамоасига мослашишига ёрдам берган.

Бу ҳақда Файзуллаев ТАСС агентлигига маълум қилди.

4 август куни ЦСКА "Пахтакор" клубидан Аббосбек Файзуллаев трансфер қилинганини эълон қилди. Август ойи охирида қозоғистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов Туркиянинг "Бешиктош" клубига йўл олди. 25 август куни ЦСКА Россия Премьер-лигаси (РПЛ) 6-турида сафарда "Оренбург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Файзуллаев 80-дақиқада ҳужумчи Фёдор Чаловни алмаштирди.

"Оренбург" билан қизиқарли ўйин бўлди, ҳамма уч очко олиш учун охиригача курашди, ҳамма борини берди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА доимо ғалаба қозонишни хоҳлайдиган жамоа. Мослашув жараёни жуда яхши кетмоқда, уларга раҳмат. Баха (Бахтиёр Зайнутдинов – таҳр.) ҳам менга катта ёрдам берди, унга раҳмат айтаман. Унга Туркияда омад тилайман".

Баха мени жамоадаги йигитлар, клуб, қароргоҳ билан танаштириб чиқди. ЦСКА менга U-20 Осиё Кубогидан сўнг қизиқиш билдирганини билдим, лекин биринчи давра якунланишини кутдим. Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА РПЛ мусобақа жадвалида 10 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда 3 сентябрь куни Петербургнинг “Зенит” жамоасини қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг