UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

02 июн 18:25
Янгиликлар

Бошқалар

Адлия вазири Руслан Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланди

Бугун, 2 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференацияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов, Бош котиб Жасур Матчанов, Президент маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон баскетбол федерацияси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Конференция аввалида йиғилганларга кун тартиби таништирилди. Унга кўра, федерация раҳбарининг ваколат муддати якунлангани сабаб ташкилотга янги раҳбар сайлаб олиш куннинг асосий масаласи сифатида қайд этилди.

Шундан сўнг федерация мутасаддилари томонидан ташкилот фаолиятига оид тақдимот намойиш этиб берилди. Унда баскетбол федерацияси фаолияти, ривожланиш тарихи, бугунги кундаги ҳолати таништирилди, сўнгги вақтларда юзага келган муаммолар, камчиликлар қайд этиб ўтилди.

Бунгача Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти сифатида фаолият олиб борган Дусанов Зоҳид Абдуқаюмович соғлиғи ёмонлашгани сабабли ўз лавозимини тарк этгани маълум қилинди.

Сўнгра, кун тартибига биноан делегатлар томонидан федерациянинг янги низоми тасдиқланди.

Кейин эса федерация раҳбарлиги лавозимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтоевич номзоди таклиф этилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Р.Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

"Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ишончни оқлайман. Биринчи вазифамиз, федерация тизимидаги ишни тўғри йўлга қўйиб олишдир. Ташкилот тизимини қайта кўриб, кимнинг қандай имкониятларга эга эканлигини ўрганиб чиқамиз. Баскетболни ривожлантириш учун бизга малакали мутахасисслар керак бўлади. Бу борада қўллаб-қувватлашингизга умид қиламан ва келажакда албатта яхши натижаларни қўлга киритамиз", - деди Р.Давлетов.

Шунингдек, янги раҳбар вилоятларда ҳам баскетболни ривожлантиришга эътибор қаратишини, терма жамоа учун хориждан малакали мураббийлар жалб қилинишини, бугунги кунда энг асосий муаммолардан бири бўлиб турган база масаласи ҳал қилинишига ҳам алоҳида урғу бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг