UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0

09 апр 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Американи титратаётган ўзбек ўғлони ёхуд Фёдор Емеляненко эътрофидаги "Қора бўри"

Бир неча кун аввал, интернет орқали АҚШда истиқомат қилаётган ҳамюртимиз билан тасодифан танишиб қолдим.

У спорт журналисти эканлигимдан хабар топгандан сўнг, Мурод Чориев исмли ҳамюртимиз АҚШ октагонларида аралаш қоидалар бўйича жанг санъати, яъни ММА йўналишида яхши натижаларни қайд этаётганлигини ва унинг фаолиятига қизиқиб кўришимни тавсия қилди. Шундан сўнг, бу борада изланишлар олиб бориб, ушбу спортчи 1998 йил Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида таваллуд топганлигини, 12 ёшидан буён Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётганлиги, самбо ва дзюдо билан ёшлигидан бери шуғулланиб келиши, 16-17 ёшидан ММА турнирларида иштирок эта бошлаганлигини аниқладим. Ҳозирги кунга келиб Мурод Чориев -73 кг вазн тоифасида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Қувонарлиси, у жангларнинг барчасини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган! Яна бир эътиборга молик жиҳати, ММА оламида "Сўнги император" номи билан машҳур Фёдор Емеляненконинг шахсан ўзи ҳамюртимизга "Қора бўри" номини берган экан! Ушбу спортчимиз ва унинг промоутери билан бўлган сухбатни яқин кунларда эътиборингизга хавола этамиз.


Аҳмадбек Эшматов




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг