UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

25 сен 16:42
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Андижонда жаҳон чемпионати совриндорлари маҳорат машғулоти ўтказди

Андижонда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида 9-16 сентябрь кунлари пара-сузиш бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндорлари Фирдавс Мусабеков ҳамда Музаффар Турсунхўжаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган тадбирда мактабнинг ўқувчи, ўқитувчи, мураббийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда мамлакатимизда ёш спортчиларга спорт билан шуғулланишлари, ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, бунинг самараси ўлароқ, турли халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришаётган спортчилар сафи тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

7.JPG

Яқинда Лондонда ўтказилган пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиси Фирдавс Мусабеков кумуш медални қўлга киритиб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, мазкур мактабнинг яна бир спортчиси Музаффар Турсунхўжаев 50 метрга эркин усулда сузишда бронза медалга сазовор бўлиб, Токио-2020 паралимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарни жамғарди.

Учрашувда ғолиб спортчилар ва уларнинг мураббийи Нодирбек Абдуллаев қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Айни кунда сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда слаломда эшкак эшиш бўйича 418 йигит-қиз таҳсил олади, – дейди мактаб директори Илҳомжон Эргашбоев. – Уларнинг 128 нафари қизлардир. Мактабимизда ўқувчиларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Шу боис ҳам ўқувчиларимиз эришаётган ютуқлар кўлами йилдан йилга ортиб бормоқда.

11.JPG

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур мактаб ўқувчиларининг 38 нафари ўз йўналишларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 22 нафари эса аъзоликка номзодлардир. Умуман, ўқувчилар томонидан биргина жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон чемпионати ва бошқа қатор турнирларда 56 олтин, 77 кумуш, 64 бронза, жами 197 медаль қўлга киритилди.

Учрашув якунида жаҳон чемпионати совриндорлари ёш спортчилар учун маҳорат машғулоти ўтказди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг