UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0

20 фев 12:50
Янгиликлар

Футбол

Андрей Микляев: "Ал Таавон" ОЧЛда биринчи бор иштирок этмоқда"

Бугун ўтказиладиган ОЧЛ доирасидаги "Ал Таавон" - "Локомотив" ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда дастлаб “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди. Унга 33-рақамдаги футболчи Олег Зотеев ҳамроҳлик қилди.

Андрей Геннадьевич саволларга жавоб қайтарар экан, “Локомотив” яна бир бора Саудия Арабистонига ташриф буюрганидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.

“Биз бу ерга неча марта келган бўлсак, ҳар сафар илиқ таассуротлар билан қайтганмиз. Умид қиламанки, бу сафар ҳам шундай бўлади. “Ал Таавон” Осиё чемпионлар лигасида биринчи бор иштирок этмоқда, улар бундан хурсанд эканликлари турган гап”.



“Биз эртага шу йил ҳисобидан биринчи расмий учрашувни ўтказамиз ва ўйин қандай кечишини олдиндан айтиш қийин. Саудия чемпионатида мавсум айни қизғин паллага кирган, бизда эса чемпионат ҳали бошлангани йўқ. Лекин биз бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ, чунки бу ерга ижобий натижа билан қайтиш мақсадида келганмиз”.

“Ал Таавон”ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларнинг охирги иккита учрашувини диққат билан кузатиб чиқдик. Жамоа яхши ҳолатда. Биз мавсумга тайёргарликнининг асосий қисмини дастлаб Дубайда, кейин Анталияда олиб бордик. Йигитлар эртанги ўйинга тайёр” – дея айтиб ўтди Андрей Микляев.

Журналистлардан бири Олег Зотеевга қуйидаги савол билан мурожаат қилди: “Саудияда футболчилар тезкор ва техникаси зўр, Ўзбекистонда эса жисмонан кучли футболчилар кўп. Бу ҳақда нима дея оласиз?”

Ушбу саволга жавобан Зотеев қуйидаги фикрни билдирди: “Ўзбекистонда ҳам техник томонлама маҳоратли футболчилар кўп, хусусан бизнинг жамоада ҳам бундай футболчилар етарлича топилади. Агар ишонмасангиз, эртага ўйинимизни кўринг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг