29 дек 07:21
Янгиликлар
Футбол
"Арсенал" "Реал" футболчиси учун таклиф тайёрламоқда
"Арсенал" раҳбарлари "Реал" посбони Кейлор Навас учун таклиф тайёрламоқда.
"Канонирлар" қишки трансферлар ойнаси вақтида коста-рикалик посбонни 13 миллион еврога сотиб олиш мумкин. Ушбу трансфернинг амалга ошишини лондонликлар бош мураббийи Унаи Эмери истамоқда.
Бу мавсумда Навас "Реал"да асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди. Бу мавсумда у жамоаси учун 8та ўйинда қатнашиб, 8 гол ўтказиб юборди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ Навас жамоадан кетишни ва доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Ҳавола :
Фикрлар