UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0

10 апр 15:55
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ассоциация ходимлари масофавий меҳнат фаолиятини давом эттиришяпти ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ходимлари юртимизда жорий этилган барча карантин чора-тадбирларига тўлиқ риоя қилишяпти.

Мутасаддиларимиз ассоциациядаги кунлик иш фаолиятларини масофадан туриб давом эттиришмоқда. Махсус очилган телеграм каналда ходимлар ўзаро маълумотларни алмашишяпти.    

Жумладан, ассоциациянинг халқаро бўлим етакчи мутахассис Маргарита Зайцева доимий равишда Бирлашган кураш (United World Wrestling) дунёси ва унга аъзо қолган федерациялар билан мулоқотда бўлиб турибди. 

"Бирлашган кураш дунёси аъзо барча мамлакат федерация ва ассоциацияларга сўнгги янгиликларни жўнатиб турибди. Биз ташкилот билан доимий мулоқотдамиз. Ўз ўрнида тегишли янгиликларни мураббийларимизга етказяпмиз", - дейди Зайцева.

Бош  ҳисобчи Ольга Богданова ҳам масофадан ишлаяпти. 

"Масофавий иш фаолиятимиздан ташқари фарзандлар билан дарс тайёрлаяпмиз. Бадиий китоблар мутолаа қиляпмиз. Карантин ҳолатида ҳам бекор ўтириш йўқ. Доимий ҳаракатдамиз. Енгил жисмоний машғулотларга ҳам вақт қоляпти", - дейди бош ҳисобчимиз. 

Бир сўз билан айтганда, карантин ҳолатида ҳам иш қизғин суратда давом этмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг