UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

28 янв 17:00
Янгиликлар

Теннис

Australian Open 2023. Арина ва Елена қанча пул ишлаб олишди?

Хабар берганимиздек, бироз аввал "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳслари якунланди.

Бир дақиқаси кам икки ярим соат давом этган ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг бешинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко WTA рейтингида 25-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Елена Рибакинани 4/6, 6/3, 6/4 ҳисобларида мағлуб этиб, Аustralian Open 2023 чемпионига айланди.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги баҳсларда Арина ҳисобни янада йириклаштирди - 4:0. Статистикага эътибор қаратидиган бўлсак, Соболенко 18 та эйс, 7 та қўшхато ва 3 та брейк-пойнт қайд этди. Рибакина эса 9 та эйс, 1 та қўшхато ва 2 та брейкка эга бўлди. 

Арина Соболенко фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнирида бош совринга эга чиқди. Душанба куни эълон қилинадиган янги рейтингда у дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб олади. 

Беларуслик теннис маликаси Мельбурндаги икки ҳафталик меҳнати учун 2000 рейтинг очкоси ва 2 миллион 975,000 Австралия долларига эга бўлди. Рибакина эса 1300 рейтинг очкоси ва 1 миллион 625,000 минг ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг