UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

20 авг 07:11
Янгиликлар

Енгил атлетика

Австралия ва бошқа мамлакат атлетлари Тошкентда баҳслашди

Республика олий спорт маҳорати мактабида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги ўтказилди.

Мусобақада Австралия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Малайзиядан келган 500 дан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган очиқ кубок Халқаро енгил атлетика федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган бўлиб, унда келаси йили Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига рейтинг очколари тақдим этилди.

Кубокнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида вакилларимиздан Шоҳсанам Хуррамова, Нигина Шарипова, Тамила Қўчқорова, Вероника Гришина, Жалолиддин Ҳамроқулов ва Евгений Фадеев марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди. 100 метрга тўсиқлар оша югуришда ёш атлетимиз Валентина Кибальникова ғолиб бўлди. 10 минг метрга спортча юришда Муштарий Тошева олтин медални қўлга киритди.

Узунликка ва баландликка сакрашда Алина Яблокова, Надия Дусанова, Никита Логинов каби истеъдодли атлетларимизга ҳеч ким тенг кела олмади.

Найза, босқон ва ядро улоқтиришда Наргиза Қўчқорова, Регина Адашбаева, София Бурхонова хотин-қизлар ўртасида шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилган бўлса, эркаклар баҳсида Суҳроб Хўжаев, Бобур Шокиржонов ва Достон Ражабов ғолиб бўлди.

Atletlar (7).jpg

Atletlar (1).jpg

Atletlar (3).jpg

Atletlar (4).jpg

Atletlar (5).jpg

Atletlar (6).jpg

Atletlar (8).jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг