UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0

31 янв 07:46
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Азиз Абдуҳакимов қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси билан видеомулоқот қилди

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев 4-20-февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказиладиган XXIV қишки Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Спортчимиз тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом йўналишларидаги мусобақаларда қатнашади. Ҳамюртимиз қишки Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 6 январида Италияга жўнаб кетганди. Шу кунларда у Италиянинг Брунико шаҳри яқинидаги Мангуелфо қишлоғида италиялик тренер Маттиа Ганесси раҳбарлигида машғулот олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов куни кеча спортчимиз билан онлайн видеомулоқот ўтказди. Видеомулоқот аввалида вазир спортчимизнинг саломатлиги ва бўлажак мусобақага тайёргарлик жараёни, қолаверса яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўради. 

Шунингдек, бўлажак қишки Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаевга омад тилаган ҳолда унинг ортида аввало Президентимиз, яқинлари, қолаверса кўп миллионлик юртдошларимиз турганлигини таъкидлаб, ундан барча ижобий натижа кутаётганлигини айтиб ўтди.

Видеомулоқотда вазир Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Спортнинг қишки ва экстремал спорт турларига ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этилаётганини айтиб ўтди ҳамда Комилжон Тўхтаевни мазкур таълим даргоҳи фаолиятини йўлга қўйишда ўз амалий таклифлари ва маслаҳатлари билан фаол иштирок этишга чақирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг